Uzbek HAYOTIMSAN@HAYOTIMSAN
HAYOTIMSAN Hayot - bu kino ham, spektakl ham emas.
Hayot - bu kurashish, jang qilish demakdir.
Kurashishdan to'xtagan kuning seni yanchib tashlashadi.

Admn murojati @Skarpionkaa

Tam Tam dagi rasmiy kanalimizga 👇

https://tt.me/Hayotimsan1
HashFlare
Information
145 319
members
6.04%
0
publications
N/A
views per week
N/A
views per month
  • 0
    in this channel
  • 0
    from this channel
  • 0
    forwarded channels

:(

No one has rated this channel
Be the first!
Channel statistics
Show
Publications Last 10 publications
April 18, 2017 05:49
This publication contains an image.
✍....Insonning baxtli yoki baxtsiz bo‘lishi tashqi vaziyatlarga emas, balki fiklarga bog‘liq. Fikrlarni boshqarish orqali insonlar o‘z baxtini boshqaradilar.

@HAYOTIMSAN👈
March 25, 2017 07:58
Илик ёғидан тайёрланган сурма кўзни равшан қилади.

#саломатлик

👉Агар оқ пиёзнинг сувини чиқариб кўзга суртсангиз, шабкўрликка фойда беради.

👉Агар кўзда бирор дард пайдо бўлса, масалан, кўз милклари қизариб қичишса, кийик ўтини туйиб суркаш лозим.

👉Кўзидан сув оқиб қийналаётган одам эрталаб ва кечқурун кўзига илик ёғидан тайёрланган сурма қўйса, бу дарддан халос бўлади.

👉 Кўзга оқ тушганда қуён ўти қуритиб туйилади ва кўзга суртилади

👉Агар киприк ичкарига қараб ўсса, ловияни ҳовончада янчиб, сурма каби кўзга суртинг.

👉Ловияни асал билан аралаштириб кўзга боғласангиз, кўз милкларининг қизариши ва шишини йўқотади.

👉Кўзингиз оқи қизариб қолса, яъни унга қизил гул тушса, сунбулни қайнатиб, суви билан кўзингизни ювинг, қизиллигини йўқотади.

👉Агар кўзингиз шамоллаб, ачишса ёки қизариб ёшланса, мойчечак (ромашка) гулининг сувини кўзга томизинг, шамоллаш енгилади ва кўз оғриғи қолади.

👉 Лола сувидан кўзга томизилса, кўз оғриғини қолдиради ва ярасини тузатади.

👉Чаённи куйдириб, кули кўзга сурма қилиб суртилса, кўз заифлигини йўқотади.

👉Оқ эчкининг буйрагини кабоб қилиб, кабобдан оққан қатра сели кўзга томизилса, кўз иллатини қувади, кўзни мусаффо ва нурли қилади, шабкўрликни кетказади.

👉Кўз шиллиқ пардаси яллиғланганда қизил маймунжон баргини тозалаб кўзга қўйинг.

👉Юмшоқ, хом зира суви бир неча маротаба кўзга
суртилса, кўз оқи тузалади.

👉Агар кўзингиз хиралашиб қолса, ҳар саҳар беш дона шолғомни сув буғида пишириб енг. Кўзингиз равшан бўлади.

👉Агар кўз қорачиғига оқ тушса, лола суви билан асални аралаштириб суртсангиз, кўздаги оқ кетади.

👉Оқ пиёзнинг сувини эмизикли аёлнинг сути билан аралаштириб, уч маротаба кўзга томизилса, кўз оқи кетади.

👉Туя жигарига мурч, қалампир сепиб, кабоб қилиб пишираёт-ганда кабобдан оқаётган сувдан кўзга суртилса, шабкўрликни йўқотади.

👉Хантал (горчица)нинг ҳўл уруғини ҳовончада янчиб, сувини сиқиб олиб қуритинг ва сурма каби кўзга суртинг. Бундай сурма кўзнинг барча дардларига шифо бўлади.

👉Анжир кўкариб турган пайтда шохи синдирилса ёки барги юлинса, шира чиқади. Ўша ширадан кўзга суртилса ёки томизилса, кўзни қорайтириб турган пардани йўқотади.

👉Алоэ шарбатидан ичиб юрсангиз, кўзингиз равшан бўлади.

👉Агар кўз яллиғланса, сув оқиб, беҳузур қилса, ёстиқни баланд қилиб ётиш, кескин ҳаракатлар қилмаслик, бошни пастга энгаштирмаслик, оқлик ва нурга қарамаслик, меъдани овқат билан тўлдирмаслик керак бўлади.

👉Кўз милки шишганда семизўт баргини тухум оқига қўшиб кўзга чапланг, дарддан фориғ бўласиз.

👉Кўз милки шамоллашдан қизариб шишса, мошни янчиб, асал билан аралаштириб қўйинг. 2-3 марталик муолажадан сўнг шифо топасиз.

КЎЗ НУРИНИ РАВШАН ҚИЛ
УВЧИ ВОСИТАЛАР

👉Шифо улашувчи сабзав
от шарбатини ҳар куни истеъмол қилиш кўздаги майда қон томирларини яхшилаб, кўз нурини тиниқлаштиради ва танага қувват бағишлайди. Сабзавотлар таркибида клетчатка, минерал, антиоксидантлар ва бир қанча касалликларнинг олдини олувчи дармондорилар мавжуд.
Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, албатта, овқатланиш тартибига жиддий қараш демакдир. Бунинг учун эса ҳар кунги овқатланиш тартибига сабзавотлардан тайёрланган шарбат ичишни ва янги узилган кўкатлардан овқатга қўшиб тановул қилишни киритинг.

👉Кўзингиз равшанлашишини истасангиз, кундалик истеъмол маҳсулотлари таркибида А ва Д дармондориси бўлишига эътибор қаратинг. Жумладан, лавлаги, помидор шарбати, хурмо, сут маҳсулотлари, қизил сабзи, сельдер ва сельдер ва петрушкадан имкон қадар кўпроқ тановул қилиш ниҳоятда фойдалидир. Ялпиз шарбати ҳам бебаҳо фойдали воситадир. Д дармондориси сариёғ, тухум сариғи ва балиқ маҳсулотлари таркибида бор.

👉Қон таркибида етарли миқдорда дармондорилар бўлмаса ҳам кўз касалликлари юзага келади. А дармондориси кўриш қобилиятини меъёрда ушлаб турувчи омилдир. Сабзи, помидор, картошка, писта, петрушка, сабзавот барглари ва шу билан бирга денгиз маҳсулотлари ушбу дармондорига бой.

👉Кўзга ҳаёт бағишловчи яна бир дармондори калийдир. Ушбу дармондори ўрик, олма сиркаси ва асалда етарли миқдорда. Бу дармондори нафақат кўзни равшан қилади, балки юрак-қон томирлари фаолиятини ҳам яхшилайди
А ва Д
March 25, 2017 07:58
витаминлари ҳамда калий, кальций, темир ва бошқа шифобахш элементларга бой бўлган лавлаги ҳам кўзни равшан қилиб, организмни қувватлантиради. Бунинг учун лавлагидан салат тайёрлаб есангиз кифоя. Салатга турли хил кўкатлар, таъбга кўра ёнғоқ ва енгил ҳазм бўлувчи сабзавотлар ҳам солишингиз мумкин.

👉Ялпиз, тирноқгул ва шивитдан тайёрланган дамламалардан кўзга муолажа қилиш ҳам кони фойдадир. Бунинг учун ана шу дамламаларга намланган пахта ёки дока тампонларини кўзга қўйсангиз кифоя.
Бу дармондорилар кўз нурини равшан этишдан ташқари, асаб тизимини мустаҳкамлаб, мияда қон айланишини ҳам яхшилайди.

👉Бундан ташқари, кўзга машқлар қилиш ҳам кўздаги чарчоқни олади. Бунинг учун кечаси ухлашдан олдин кўзни юмиб, кўз қорачиқларини кўз хонаси ичида 10 сония айлантиринг ёки кўзингизни юмиб, устидан кўрсаткич бармоғингиз билан енгилгина уқаланг.

👉Қуёш нури бир қатор терапевтик касалликларга, жумладан, кўз хасталигига жуда фойдали. Қуёш нури кўз нурини равшанлаштиради. Фақат унутманг, кўп вақтингиз қуёш тиғи остида ўтса, кўзингиз зўриқади.
Қуёш нури қон айланишини яхшилаб, терига тетиклик бағишлайди.

👉Табобатда кўз учун фойдали бўлган женшень, наъматак, сабзи, зайтун мойи, пиёз, асал ва бошқа бир қатор ўсимликлардан дори тайёрланади. Чунки уларда кўзларимиз учун керакли бўлган ҳаётий зарур дармондорилар етарлича сақланади.
Бугунги кунда аксарият одамлар кўп вақтини монитор олдида ўтказмоқда. Хўш, компьютерсиз ишлашни тасаввур қилиб бўлмайдиган ҳозирги даврда қандай қилиб жиддий кўз касалликларининг олдини олиш мумкин? Қуйидаги оддий маслаҳатлар кўриш қобилиятингизни сақлашга ёрдам беради:

👉Чекишни ташланг. Чунки чекиш нафақат ўпкага, балки кўриш қобилиятингизга ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Тамаки кўз ичидаги қон босимини оширади, бу эса турли касалликларни келтириб чиқаради.

👉Иложи борича табиат қўйнига тез-тез сайр қилиб туринг. Очиқ ҳавода сайр қилиш бутун организмга, шу жумладан, кўзларга ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

👉Кўзларингизни қуёш нурларидан ҳимоя қилинг. Қуёшли кунда доим қуёшдан ҳимоя қилувчи сифатли кўзойнак тақинг. Сифатсиз, оддий кўзойнаклар кўзларингизни қуёш нуридан асрамайди, аксинча, уларга зарар етказади.

👉Кўпроқ кўкат истеъмол қилинг. Кўк пиёз, петрушка, шивит, салат, сельдерей ва бошқа кўкатлар кўз учун жуда фойдали.

#салом
атлик

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

@HAYOT
IMSAN
March 17, 2017 18:07
ЙИҒЛАШГА МАЖБУР БЎЛДИМ!

Кунларнинг бирида уйимиз ёнидаги магазинда кассир қизнинг 5-6 ёшлар атрофидаги бир болакай билан суҳбатини эшитиб қолдим. Кассир қиз айтарди:
- Афсуски, пулинг ушбу қўғирчоқни сотиб олишга етмаяпти-да.
Шунда болакай мен томонга ўгирилди ва сўради:
- Амаки, ростдан менинг пулим қўғирчоқ сотиб олишга етмасмикин?
Мен унинг пулини ҳисоблаб кўриб, жавоб бердим:
- Болажоним, ҳақиқатдан шу қўғирчоқни сотиб олишга пулинг етмаскан.
Болакай барибир қўлидаги қўғирчоқни қўйиб юборгиси келмасди. Ўзим харид қилган нарсалар учун ҳисоб-китоб қилиб бўлгач, яна болакайнинг ёнига келдим ва ундан бу қўғирчоқни кимга олаётганлиги ҳақида қизиқиб сўрадим.
- Бу менинг синглимга, у жуда яхши кўрарди ва шундай қўғирчоғи бўлишини хоҳларди. Мен унинг туғилган кунига совға қилмоқчи эдим. Мен бу қўғирчоқни аямга бермоқчиман, яқинда аям синглимни ёнига борганда, қўғирчоқни унга бериб қўяди. ...
Бу гапларни айтаётганда унинг кўзлари жуда ҳам мунгли эди.
- Синглим Худонинг ёнига кетган. Дадам менга шунақа деди. Ва яна айтдики, яқинда аям ҳам Худонинг ёнига кетар экан, шунинг учун қўғирчоқни аям орқали синглимга бериб юбормоқчиман.
Шу жойда юрак уришим тўхтаб қолгандек бўлди, гўё. Болакай менга қараганча сўради:
- Мен дадамга тайинлаб келдим, уйга қайтмагунимгача аям кетмай турсинлар деб сўрадим, - шундан кейин у менга хурсанд ва бахтли қиёфада тушган суратини кўрсатди. – Бу расмни ҳам аям ўзи билан олиб кетишини хоҳлайман, шунда синглим мени унутиб қўймайди.
Ва яна қўшимча қилди:
- Мен аямни жудаям яхши кўраман, у мени ташлаб кетишини хоҳламайман. Лекин дадамнинг айтишича, аям синглимни ёнига бормаса бўлмас экан. Бу гапларни айта туриб, у яна бир бор маъюс нигоҳи билан қўғирчоққа қараб қўйди...
Мен тезда ҳамёнимни қўлимга олиб, болакайга дедим:
- Агар сен пулларинг қўғирчоқ сотиб олишга етади деб ҳисоблаётган бўлсанг, балки бошқатдан уларни санаб кўрармиз?
- Ҳа, менимча пулим етиши керак эди. Шунда болакайга кўрсатмасдан, секингина пул қўшиб қўйдим ва биз қайтадан санаб кўрдик.
Эндиликда пул миқдори қўғирчоқ сотиб олишга бемалол етар эди, ҳаттоки бироз ортиб ҳам қолди.
Болакай деди:
- Раҳмат, Художон, менга пул берганинг учун! Сўнгра менга ўгирилиб, қўшимча қилди: - Кеча ухлашдан олдин, Худодан менга пул беришини илтимос қилгандим. У пулга синглимга бериб юбориш учун қўғирчоқ сотиб олмоқчи эдим. Худо мени эшитибди! Мен яна оқ атиргуллар сотиб олиш учун ҳам озгина пулим бўлишини хоҳлагандим, аям оқ атиргулларни жуда яхши кўради... Лекин буни Худодан сўрамагандим. Аммо барибир у мени эшитибди! Энди синглим учун қўғирчоқ ҳам, аям учун оқ атиргул ҳам сотиб оламан.
Шу билан болакай билан суҳбатимиз якунланди. Мен жуда ғалати аҳволга тушиб қолдим. У билан бўлган суҳбатимиз сира хаёлимдан кетмас эди. Шунда ногаҳон бир нарса ёдимга тушди. Маҳаллий газеталардан бирида, икки кун олдин бир хабар чоп этилганди. Унда айтилишича, маст ҳолда юк автомашинасини бошқариб келаётган ҳайдовчи бир аёл ва қизчани уриб юборганди. Қизалоқ воқеа жойидаёқ ҳаётдан кўз юмган, онаси эса жуда оғир аҳволда касалхонага ётқизилганди. Шифокорлар умид йўқлигини айтишгани учун, аёлнинг яқинлари унга сунъий ҳаёт бериб турган аппаратни узишга розилик беришганди. Наҳотки, синглисига қўғирчоқ сотиб олишни ихтиёр этган болакай ўша оиланинг фарзанди бўлса?! Орадан яна икки кун ўтиб, ўша газетада аёл ҳам вафот этганлиги ҳақидаги янги хабар босилди... Мен кўз ёшларимни тутиб тура олмадим...
Оқ атиргуллар сотиб олиб, дафн маросимига бордим... Аёлнинг тобутида ўша менга таниш бўлган қўғирчоқ ва болакайнинг сурати ҳам бор эди. Тобутнинг бошқа тарафида эса оқ атиргулларга кўзим тушди... Токи кўз ёшим чиқмай қолгунгача йиғладим. Шу онда ҳис қилдимки, бу воқеадан кейин ҳаётга бўлган қарашим тубдан ўзгариши табиий эди. Мен бир умр ўша болакайнинг ўз онаси ва синглисига бўлган муҳаббатини унута олмасам керак!!!


#хикоя

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ.

@HAYOTINGIZMANKOOO
March 16, 2017 05:31
Бир киши аёли билан тортишиб қолди, аёли бундан ғазабланиб, ғазабини яширди ва уйига кетишга қарор қилиб, кийимларини чемодонига сола бошлади. Шунда эри буни пайқаб қолди ва тезда аёлига ширин сўзлар ила илтифот қилиб, юзига табассум қилди ва сўради: Нима қиляпсиз? Аёли: Ёзги либосларни солиб, қишги либосларни чиқаряпман, дея жавоб берди.
Уларни бир оғиз ширин сўз ила рози қиласиз, уларга битта табассум кифоя қилади.
Буларни аёлингиздан аяманг азиз биродарим!
Аёлларга мулойим бўлиш ва уларга меҳрибонлик қилиш - эркакликнинг комил бўлганига далолатдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аёлларга яхши муомалада бўлинглар, деган васиятимни қабул қилинглар» дедилар.
Яна: «Сизларнинг энг яхшиларингиз аҳли-аёлларига яхши муомалада бўлгаларингиздир» дедилар.


#ибрат

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

@HAYOTINGIZMANKOOO
March 15, 2017 05:12
Эр- хотин ҳайвонот боғига сайр қилгани бордилар. Ва урғочиси билан шодон ўйнаётган маймунни кўрдилар.
Аёл: -Бунчалар аёлини севмаса, қандай гўзал ҳолат, - деди. Бироздан сўнг шер сақланадиган қафас ёнига бордилар. Арслон сокин, виқор билан ўтирган, урғочиси эса, ундан сал нарироқда турарди.
Аёл: - Бир-бирларига бефарқлигини, ачинарли ҳол,- деди.
Турмуш ўртоғи: - Мана буни унинг аёлига отиб кўр, нима қилишини кўрасан, деб аёлга бўш шиша идишини тутқазди. Қафас ичига улоқтирди. Арслон қўзғалиб урғочисини ҳимоя қилиш мақсадида қаттиқ нара тортди. Маймунларга ҳам улоқтириб кўришди. Шиша тегмаслиги учун маймуннинг ўзи ҳозиргина эркалаб турган урғочисини қолдириб қочиб кетди.

Шунда эр рафиқасига деди:
- Кўрдингми? Ташқи кўринишга қараб алданиб қолма. Одамлар орасида ҳам шунақалар борки, сохта ҳис-туйғуларини кўрсатиб бошқаларни алдаб юрадилар. Яна шундайлар борки, қалбларидан чуқур ўрин олган муҳаббатларини гап-сўзлар билан изҳор қилмасалар ҳам, севганлари учун жон фидо қилишга тайёр бўладилар.


#ибрат

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

@HAYOTINGIZMANKOOO
March 12, 2017 06:12
Луқмони Ҳаким йўлда бораётсалар бир уйдан нола эшитилибди. Кирсалар оғриқларга чидай олмаётган хаста одам дод дер эмиш. Табиблар келиб, «муолажадан наф йўқ, бир-икки кун ичида узилади», дейишибди экан. Луқмони Ҳаким беморнинг билак томирини ушлаб кўриб дебдиларким;
— Дардингга даво бор. Илон заҳри сенга шифо бергай.
— Илон заҳрини мен қайдан топай? Бир бедаво бўлсам... Мени шу аҳволда ташлаб кетаверасизми? Аллоҳ менинг зоримни эшитиб, Луқмони Ҳакимга рўбарў қилганида эди, у муҳтарам зот мени ташламас эдилар, — дебди хаста.
Луқмони Ҳаким бу нолани эшитгач «Зинҳор ташламасман», дебдилару илонзорга бориб ёшроқ бир илонни бўғзидан бўғиб тутибдилар. Шунда илон иттифоқо тилга кириб дебдики:
— Эй Инсон фарзанди, сен нечун мени бўғаётирсан? Аллоҳнинг менга берган жабрлари камми эди?
— Аллоҳ сенга қандай жабрлар қилди? — деб сўрабдилар Луқмони Ҳаким.
— Мени кўримсиз қилиб яратди, одамлар кўрсалар мендан қочадилар. Мени ертубан қилиб қўйди, судралиб юришга маҳкум этди. Энди сен мени бўғиб жонимни оларсанми? — дебди илон.
Луқмони Ҳаким дебдиларким:
— Шундай қилмасам, бир одам ҳаётдан кўз юмар.
— Ажаб! Бир одамни сақлаб қолмоқ учун мени ўлдирасанми? — дебди илон. — Ахир у ҳам Аллоҳнинг бир махлуқи, мен ҳам. Бир жонни сақлаб қолмоқ учун иккинчисини маҳв этмоқ шартми? Эй Инсон боласи, сен айт: мен бировни чақсам, менинг заҳримни даф эта олармисан?
— Ҳа, — дебдилар Луқмони Ҳаким, — даф эта оларман.
— Унда менинг заҳрим кучли эмас экан, — дебди илон. — Дунёда шундай кучли заҳар борки, сен уни зинҳор даф эта олмассан.
— Қандай заҳар? Қора қуртникими? — деб сўрабдилар Луқмони Ҳаким.
— Э, йўқ, — дебди илон, — дунёда энг кучли заҳар
ОДАМНИНГ заҳри. Бунга даво йўқтур. Одам одамни чақса — албатта ўлим ҳақдир! Аллоҳ биз — илонларни тубан қилиб яратди. Аммо биз бир-биримизни чақмаймиз. Сиз — Одам болаларини юқори қилиб яратди, сиз бир-бирингизни чақиб ўлдирасиз. Сен жонини сақлаб қолмоқчи бўлаётган хастага менинг заҳрим даво эмас, янглишма. Уни ўзининг ишонган дўсти чаққан. Унинг заҳрига даво топа олмассан. Бунга ҳатто Луқмон ҳам даво топмагай. Қўй, ўлаверсин, азобларидан қутула қолсин...
Ўшанда ҳазрат Луқмони Ҳаким чорасиз қолган эканлар...


#рухият

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

@HAYOTINGIZMANKOOO
March 4, 2017 15:26
Бир куни бир ёши кекса онахондан севги ва унинг туб маъноси ҳақида сўрашди:

Онахон шундай жавоб берди:
«Бу сўзни илк эшитганимда кичкина қизча эдим. Отам мени ўпиб туриб, «Мен сени севаман» деган эди. Шунда мен севги дегани меҳрибонлик, омонлик ва илиқ қучоқ экан да, деганман.

Улғайиб, бўйим етган
бир пайтда уйим эшиги
олдида бир мактуб
топиб олдим. Қўшни
йигит юборибди. Унда
«Мен сени севаман», деб
ёзилган экан. Шунда мен
севги дегани бир
журъат, жиннилик экан
да, дедим.

Қўшнимиздан совчи
чиқиб, йигит билан
биринчи танишганимда
унинг менга биринчи
айтган гапи «Мен сени
севаман» бўлди. Шунда
мен севги дегани орзу
умид, мақсад ва ирода
экан да, дедим.

Турмуш қурганимнинг
иккинчи куни эрим
пешонамдан бўса олар
экан, «Мен сени
севаман», деди. Шунда
мен севги дегани шавқ,
ишқ ва муҳаббат экан да,
дедим.

Биринчи фарзандимни
кўрганимда тўшакда
бемажол ётар эканман,
эрим қўлимдан тутиб:
«Мен сени севаман»,
деди. Шунда мен севги
дегани ташаккур,
тақдирлов, раҳмдиллик
экан да, дедим.

Йиллар ўтиб,
фарзандларни
уйлантириб,
жойлаганимизда эрим
сочимга тушган оққа
қараб, табассум қилароқ:
«Мени сени севаман»,
деди. Шунда мен севги
дегани меҳру шафқат
экан да, дедим.


Умр ўтиб, қарилик ёшига
етдик. Ҳар сафар эрим
«Мен сени севаман»,
деганда севги меҳру
мурувват, содиқлик,
вафодорлик экан,
дейман».


БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

@HAYOTINGIZMANKOOO
March 3, 2017 08:39
Gijja tushurish


Gijja yoki gelmitoz parazit bo'lib bola organizmiga katta zarar yetkazishi mumkin. Uning ayrim turlari qonga o'tib butun organizm faoliyatini buzishi mumkin. Bolada gijja mavjudligini vaqtida aniqlab davolash lozim.

Gijja alomatlariga ishtaha birdan pasayishi, faqat shirinlik yegisi kelishi, qorinda og'riq yoki talvasa bo'lishi, ko'ngil aynash (ayniqsa ertalab), ich ketishini kiritishimiz mumkin. Undan tashqari bola injiq bo'lishi, uyqusi buzulishi, tushida tishlari bilan g'ichirlashi kuzatilishi mumkin.

Gijjasi bor bolada ko'z ostida qora dog' paydo bo'ladi, og'zidan noxush hid chiqishi mumkin.

Gijja ko'pincha bolada diatez, dermatit va boshqa allergik reaksiyalar paydo bo'lishiga sabab bo'ladi. Gijja bo'lganda anus atrofi qichiydi, shuning uchun bola nuqul dumba tomonini ushlagisi keladi.

Gijja sikl bilan yashaydi, shuning uchun najas topshirib gijja mavjudligini aniqlash oson emas. Najas topshirilgan kun gijjaning yashash sikliga to'g'ri kelmasa, u ko'rinmaydi. Shu sababli ota-ona bolaning holatini kuzatib gijja mavjudlini taxmin qilishi mumkin.

Yuqishi:

Gijja organizmga 3 yo'l bilan o'tadi:
- Suv orqali (qaynatilmagan suvni ichish);
- Tuproq orqali (Bola tuproq o'ynagan qo'lini og'ziga solishi);
- Yaxshi pishmagan mol, parranda yoki baliq go'shtidan.
Undan tashqari homilador ayoldan homilaga o'tish xavfi ham mavjud.


Davolash:

Hozirgi kunda gijjani davolash usullari juda ko'p. Davolash yo'lini vrach belgilash lozim.
Xalq tabobati gijjaga qarshi bolaga saharda qovoq danagidan bir xovuch yedirishni tavsiya qiladi. Nonushtaga sabzi sharbati ham yaxshi yordam beradi.

Gijja bolada aqliy va jismoniy rivojlanishni pasaytiradi va qondagi gemoglobin darajasini kamayishiga olib keladi.

Gijja paydo bo'lishini oldini olish uchun nima qilish kerak?


Ko'chadan kelib albatta bola qo'lini sovunlab yuvish;
Uyni tozalikda tutish;
Suvni qaynatib ichish;
Sutni qaynatib ichish;
Meva va sabzavotlarni yuvib, qaynagan suvda chayib iste'mol qilish;
👈

Bolaning o'yinchoqlarini muntazam ravishda yuvib turish;👈

Bola ko'chada qo'lini og'ziga solmasligini o'qtirish;
Bolaga ko'chada hayvonlarni ushlashni taqiqlash.👈

#саломатлик

BIZGA QO'SHILING

@
HAYOTINGIZMANKOOO
March 2, 2017 14:58
Орқамда юрма, йўлбошчинг эмасман. Олдимга ўтма, муридинг эмасман. Сенга эргашиб юра олмайман. Ёнимда юр. Сени кўриб турай, шунда иккимиз тенг бўламиз.

Овламоқчи бўлсанг энг заиф кийикни овла. Соғломлари насл сурдириши зарур.

Тинчлик ва бахт ҳар онда мавжуд. Тинчлик ва бахт ҳар одимда бор. Руҳият масалаларида сиёсатга ўрин йўқ.

Бошқа бировнинг камчилиги ҳақида гапиришдан олдин ўз чориғингнинг ичига боқ.

Битта душман кўп, юзта дўст оздир.

Бир марта “мана буни ол” дейиш, икки марта “мен бераман” дегандан афзалдир.

Тўхта, тингла. Тинмай гапираверсанг ҳеч нимани эшитолмайсан.

Душманимни кучли ва жасур қил. Агар уни енгсам хижолат бўлмайман.

Агар соя инсон бўйидан узун бўлса, демак қуёш ботаётган бўлади.

Агар ҳар ким биттадан муҳтожга ёрдам берса, ер юзида эҳтиёжманд қолмайди. Ҳар кун бир кишига ёрдам бер!

Кўзда ёш бўлмаса, руҳда камалак ҳосил бўлмайди.

Кўзинг билан эмас, қалбинг билан қарор қил.

Билим мозийдир, ҳикмат эса истиқбол.

Ҳар бир киши фарқли туш кўради. Буни эслаб туришда ҳикмат бор.

Хиёнат дўстлик занжирини занглатади; вафо эса ялтиратади.

Баҳорда ерни аста бос, чунки тупроқ унга хомиладордир.

Инсоннинг ичида бири яхши бири ёмон иккита ит доим уришиб яшайди. Қайси бирини кўпроқ боқсанг ўша ғалаба қилади.

Инсон табиатдан узоқлашган сари қалби ҳам қаттиқлашиб боради.

Инсон кўзи айтган сўзларни тил талаффуз қила олмайди.

Бургутни унинг пати безаган ўқ билан уриб туширадилар.

Мағлубиятни номардлик билан қозонилган ғалабадан кўра афзал бил. Биринчиси бир муддат қийнайди, иккинчиси эса бир умр.


#рухият

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

@HAYOTINGIZMANKOOO
Publications of channel
Go to full channel publications archive
Get it on Google Play