Uzbek Qalbda Islom@Qalbda_Islom
Qalbda Islom «Қалбда Ислом» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ(с.а.в) айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор» (Имом Муслим ривояти).

Биз «TamTam»да👉 https://tt.me/qalbda-islom
Админ: @musIimuz
Information
154 103
members
0
publications
N/A
views per week
N/A
views per month
  • 0
    in this channel
  • 0
    from this channel
  • 0
    forwarded channels

:(

No one has rated this channel
Be the first!
Channel statistics
Show
Publications Last 10 publications
October 25, 2018 16:12
⭕️ Дунёда икки бор турмуш қурган аёл жаннатда қайсиниси билан бўлади

САВОЛ🔻

🔴Агар бир аёл дунёда икки бор турмуш қурган бўлса, жаннатда турмуш ўртоқларидан қай бири билан бирга бўлади?

🔴Нега Аллоҳ таоло эркаклар учун жаннатда аёллар (ҳурлар) бўлишини айтган-у, аёллар учун эркаклар бўлишини айтмаган?


ЖАВОБ СИЗГА ҚИЗИҚМИ? ЖАВОБНИ БИЛИБ ОЛИНГ
👇👇
👇👇👇👇👇👇👇👇

👉ЖАВОБНИ ЎҚИШ УЧУН БОСИНГ👈
October 25, 2018 14:00
​​#Хайрли_тун

Муҳандис ва шифокор бўлган икки йигитнинг кўнгли бир қизга тушган эди. Табиб ҳар куни қизга биттадан атиргул берса, муҳандис олма берарди. Қизга бу ҳол жуда ажабланарли туюларди. Ва ниҳоят у муҳандисдан сўради:

- Атиргул, севги рамзи эканлиги рост! Лекин, сиз нимага ҳар куни олма берасиз? - деди.

Муҳандис жавоб берди:
- Чунки ҳар куни олма есангиз, табибга ишингиз тушмайди.


➖➖🍏➖➖🍎➖➖🍏➖➖

Доимо соғлом юришни истасангиз, ухлашдан олдин, ўрнингизга яқин жойга олма қўйиб қўйсангиз, ёқимли ҳиди асабингизнинг чарчоқларини кетказади. Зеро танадаги аксар касалликлар асаб сабаб келиб чиқади.
--
----------------------------
Тунингиз хайрли, тинч ва осуда ўтсин!
Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

•┈•┈•┈•┈•❁🍂❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизга уланинг👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAENwFkemWspBvvvGKQ
October 25, 2018 13:01
Исломий тўйлар ҳақида.

Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф ҳазратлари.

•┈•┈•┈•┈•❁🍁❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизга уланинг👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAENwFkemWspBvvvGKQ
October 25, 2018 13:01
ТОТУВЛИК СИРИ.

Бир шаҳарда икки қўшни яшар эди. Бирининг оиласидагилар ҳамма нарсада бир-бирларини айблар, ҳеч келишолмас, уйларидан бақир-чақир овозлари келиб турарди. Иккинчи қўшнининг уйидан эса, ҳеч қаттиқ овоз эшитилмасди. Бир куни жанжалкаш қўшнининг бекаси эрига:
– Боринг, нега уларнинг жанжаллашмаслиги сабабини билиб келинг, – деди.
Эри қўшнисининг уйига кириб, бир бурчакка беркинди, пойлай бошлади. Уй бекаси идишларни артаётган эди.
Бирпасдан сўнг телефон жиринглаб қолди. Аёл қўлидаги кўзани стол четига қўйиб, телефонни олди. У қайтгунича эри бошқа хонадан чиқиб, бехосдан ҳалиги кўзани ерга тушириб юборди. “Энди жанжал бўлади”, деб ўйлади қўшни беркинган жойида.
Аёл келиб, афсус билан:
– Кечирасиз, хўжайин. Мен айбдорман, идишни столнинг четига қўйибман, – деди.
– Йўғ-е, нима деяпсан? – жавоб берди эр. – Мен айбдор. Доим шошиб юраман, эътиборсизман.
Кейин қўшиб қўйди:
– Ҳа, майли, синса-синар, идиш экан-ку!..
Жанжалкаш қўшни уйига келган заҳоти хотини саволга тутди:
– Ҳа, бунча қолиб кетдингиз? Нима экан?
– Нима, нима? Ҳеч нима. Уларнинг иккаласи ҳам айбдор экан. Бизда эса айбдор йўқ, ҳаммамиз доим ҳақ бўламиз...

•┈•┈•┈•┈•❁🍂❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизга уланинг👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAENwFkemWspBvvvGKQ
October 25, 2018 12:30
​🇨🇳Slim'N lift майкалари Ортиқча вазндан халос бўлишни истайсизми❓

♻️ Энди озиш учун янгича ёндашув
👨‍⚕️ эркак ва 👩‍⚕️ аёллар учун
💢 Янги ишлаб чиқарилган
☝️ синовдан ўтган, 💯 % хозирги кунда оммабоп бўлган
табиий ва энг самарали бир ой ичида етарли даражада ижобий натижага эришасиз!!!

СУПЕР АКЦИЯ🎁
💷 130.000 сум
4 та олсангиз 5 чисини текинга оласиз.

🚖 Етказиб бериш бепул

Тўлиқ маълумот учун👇
☎️ +998916193214
📧 @Toshkentparfumadmin
October 25, 2018 12:05
Ибрат олишлик ва шукур қилишликга ундовчи видео лавҳа...😥

┈•┈•┈•┈•❁🍂❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизга уланинг👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAENwFkemWspBvvvGKQ
October 25, 2018 11:11
Хеч ўйлаб кўрганмисиз?!

Суннатни тарк этишлик билан нима ёқотамиз ва нималарга эришамиз?

•┈•┈•┈•┈•❁🍂❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизга уланинг👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAENwFkemWspBvvvGKQ
October 25, 2018 11:11
СИРЛИ УЧ КАЛИМА

Абу Абдуллоҳ Шомийдан ривоят қилинади: "Товуснинг ҳузурига киришга рухсат сўрадим. Бир кекса киши чиқиб келди.
- Сиз Товусмисиз? - деб сўрадим.
- Йўқ, мен у кишининг ўғлиман, - деди.
- Агар сиз ўғли бўлсангиз, у киши жуда қариб, ақли камайиб қолгандир? - дедим.
- Олимнинг ақли камаймайди, - деб жавоб бериди ўғли.
Кейин у кишининг олдиларига кирдим. Товус:
- Сўра, лўнда жавоб бераман, - дедилар.
- Қисқа айтсангиз, мен ҳам қисқа айтаман, - дедим. Шунда Товус:
- Агар хоҳласанг, сенга Тавротни, Инжилни, Фурқонни уч калимада жам қилиб бераман? - дедилар.
- Хоҳлайман, - дедим.
- Аллоҳдан қўрқ, Ундан бошқадан Ундан қўрққандек қўрқма;
Ундан умид қил ва умидинг Ундан қўрқишингдан устун бўлсин;
Ўзинг яхши кўрган нарсангни бошқага ҳам илин, - дедилар".

"Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан.

•┈•┈•┈•┈•❁🍂❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизга уланинг👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAENwFkemWspBvvvGKQ
October 25, 2018 11:11
Абдулҳамид Жуманов домланинг расми саҳифаси: маърузалар, дин ва шариатга оид муҳим масалалар юзасидан мулоҳазалар, савол-жавоблар, ҳикматли сўзлар сизга манзур фото, аудио ва видеоформатда!👇
October 25, 2018 08:31
КЕЛИНЛАРГА ЎН ЎГИТ

1)Эрингизга ёқадиган исм ва сифатлар билан мурожаат қилинг.
2) У яхши кўрадиган таомларни ширин қилиб пиширинг, у уйини соғинсин.
3) Эрингиз эрталаб уйдан чиқаётганида уни кузатиб қўйинг. Кечқурун ишдан қайтаётганида эса очиқ юз билан кутиб олинг.
4) Эрингизга гўзал кўринишга ҳаракат қилинг.
5) Эрингизга доимо ташаккур айтишни унутманг. Кучи етмайдиган ишларга ундаманг. Бошқаларга шикоят қилманг.
6) Камхарж бўлинг, исроф қилманг. Оғир дамларда ҳам эрингизга қарши бош кўтарманг.
7) Эрингизнинг қариндошлари ва яқинларига яхши муомалада бўлинг.
8) Сиздан ҳамиша муаттар ҳид таралсин.
9) Қайнонангизни ҳаёт тажрибасига эга она сифатида кўриб, ҳурмат қилинг, эрингизнинг сизга нисбатан меҳри ошсин.
10) Фарзандингизни одоб-ахлоқли қилиб вояга етказинг, бошқалар ҳам сизни яхши инсон сифатида тилга олсин.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизга уланинг👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAENwFkemWspBvvvGKQ
Publications of channel
Go to full channel publications archive
Get it on Google Play