Uzbek Qur'on qalb shifosi@Quronqalbshifosi
Qur'on qalb shifosi "Qur’on qalb shifosi" - Илмий, маърифий ва ижодий канали

Эслатинг! Зеро, эслатма мўминларга манфаат етказур (Зарият сураси 55)

✍ Админ @Abdurohmanbot

Савол сўралмасин!

Каналга уланиш учун линк https://telegram.me/joinchat/B05Dmz-B10A3VVeVPU6wWw
Information
152 599
members
25.50%
0
publications
N/A
views per week
N/A
views per month
  • 0
    in this channel
  • 0
    from this channel
  • 0
    forwarded channels

:(

No one has rated this channel
Be the first!
Channel statistics
Show
Publications Last 10 publications
September 29, 2018 12:52
Асмоул-Ҳусно/ Аллоҳнинг гўзал исмларининг енгил шарҳи

Ар-Роззақ, ар-Роззиқ


Аллоҳнинг Раззоқ исми Қуръони Каримда бир ўринда келган. Бу ушбу ўриндаки, Аллоҳ таоло деди: “Албатта Аллоҳ — Раззоқ, қувват эгаси ва Матийн бўлган зотдир.”
Ар-Роззиқ исми Қуръоннинг бир неча ўринларида кўплик сийғасида, кўринишида келган.

Аллоҳ таоло деди “Аллоҳ ризқ берувчиларнинг яхшироғидир.” Бу исм суннатда ҳам ворид бўлган, унинг зикри иншааллоҳ Ал-Қобиз Ал-Босит исмларида келади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Раззоқдир, яъни бандаларнинг ризқларига кафилдир. У ҳар бир жонни унга керак бўладиган озиқ-овқатини, қутини таъминлаб берувчидир. Аллоҳ таоло деди: “Ерда ўрмалаб юрувчи бирон бир жон йўқки, магар ҳам унинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. ” Аллоҳ таоло деди: “Қанча жондорлар борки, улар бану одамга ўхшаб эртанги кун озиқ-овқатини жамлаб қўймайди. Аллоҳ уларни ҳам ҳудди сизларни ризқлантиргандек ризқлантиради.”

Аллоҳ таолонинг бандаларига берадиган ризқи икки турлидир:

Биринчиси: Бу умумий ризқ бўлиб яхшини ҳам ёмонни ҳам, мўминни ҳам кофирни ҳам, аввалгиларни ҳам, охиргиларни ҳам ўз ичига олади. Бу баданларнинг ризқдир.

“Ерда ўрмалаб юрувчи бирон бир жон йўқки магар ҳам унинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир.” Аллоҳ таоло унинг ризқини беради, ким бўлишидан қаътий назар. Шунга кўра дунёда ушбу ризқнинг кўп бўлиши мазкур банданинг Аллоҳ олдида ҳурматга сазовор эканлигига далолат қилмайди. Ва шунингдек бу ризқнинг дунёда кам бўлиши бу банданинг Аллоҳ ҳузурида хор эканлигига далолат қилмайди. Аллоҳ таоло деди: “Агар инсонни Рабби имтиҳон қилиб, уни икром қилса ва унга иъном қилса у: "Рaббим мени икром қилди," — деб айтади. Аммо уни Рабби имтиҳон қилиб унинг ризқини қисиб, торайтириб қўйса, "Рaббим мени ҳорлади," — дейди. Ундай эмас.” Яъни Аллоҳ таоло инсоннинг бу баҳолашини инкор қилиб демоқда. Йўқ ундай эмас, Мен дунёда унга неъмат берган ҳар бир банда Менинг ҳузуримда ҳурматли ва Мен унга ризқни торайтириб қўйган одам Менинг олдимда ҳурматсиз дегани эмас.

Балки бойлик ва камбағалик, кенглик ва торлик — Аллоҳ таоло тамонидан синов, имтиҳондир. Бу билан Аллоҳ таоло нонкўр бўлувчидан, шукр қилувчини, жазавага тушувчи билан сабр қилувчи ўртасини ажратиб, билиб олади, буларни фарқлаб олади.

Иккинчи тур ризқ хос ризқ бўлиб у қалбларнинг ризқдир. Қалбларни илм, иймон билан ризқлантириш ва диннинг салоҳиятига ёрдам берувчи ҳалол ризқни беришдир. Бу мўминларга хос бўлиб уларнинг даражаларига ва Аллоҳ таолонинг ҳикмати ва раҳматининг тақозосига қараб бўлади. Аллоҳ субҳанҳу ва таоло мўмин бандаларига бўлган кароматини ва уларга бўлган яхшилик илтифотларини уларни қиёмат кунида неъмат жаннатларига киргизиш билан тамомига етказиб, тўла қилиб беради. Аллоҳ таоло деди: “Ким Аллоҳ таолога иймон келтирса ва солиҳ амални қилса, Аллоҳ таоло уни остларидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга улар у ерда абадий қоладиган қилиб киритади. Аллоҳ у учун ризқини чиройли қилиб берди” Яъни жаннатдаги ризқ энг чиройли ризқдир.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан умумий ва хусусий ризқлари билан барчамизни ризқлантиришини сўраймиз.


👇⬇️
https://telegram.me/joinchat/B05Dmz-B10A3VVeVPU6wWw
September 29, 2018 12:20
Фарғона аҳли диққатига❗️

😊 Фарғона вилояти аҳолиси учун ажойиб қулайлик👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEXPg0ZJgAZKoj1wSA
September 29, 2018 12:19
Мана бизнинг аҳволимиз:

Ҳовлимиз катта, лекин кўнглимиз тор.
Ўйин-кулгимиз кўп, лекин вақтимиз оз.
Ақлли, билимдон одамлар кўп, лекин муаммолар ундан ҳам кўп.
Дори дармон кўп, лекин соғлик кам.
Сотиб оладиган нарсамиз кўп, лекин фойдаланадиган нарсамиз оз.
Даромадимиз юқори, лекин ахлоқимиз паст.
Озиқ-овқатимиз яхши, лекин овқатланишимиз ёмон.

Бунинг сабабини қуйидаги оятдан топамиз:

«Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, унинг ҳаёти танг бўлур, қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз»

(Тоҳа сураси, 124 оят).

©arabicuz

Каналга уланинг! 👇
https://telegram.me/joinchat/B05Dmz-B10A3VVeVPU6wWw
September 29, 2018 08:17
Ёлғончини қабрдаги азоби


Хазилашиб ҳам ёлғон гапирманг!


Абдуллоҳ домла


Каналга уланинг! ⬇️
https://telegram.me/joinchat/B05Dmz-B10A3VVeVPU6wWw
September 29, 2018 08:15
Исломни бузувчи амаллар

Кичик ширк турларидан яна бири – озгина риё ва хўжакўрсинчилик.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Мен сизларга (етишидан) энг қаттиқ қўрқадиган нарсам кичик ширкдир.” Кичик ширк нима эканлиги тўғрисида сўралганларида: “(У) риёдир” – деб жавоб бердилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Имом Аҳмад ва бошқалар Маҳмуд Ибн Лабиддан ҳасан ровийлар силсиласи ила ривоят қилганлар.
Агар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга бўлган, ваҳий нозил бўлишига гувоҳ бўлган саҳобаларга кичик ширкдан қўрқилган бўлса, у ҳолда улардан бошқа илми кам, иймони заиф одамларга янада кўпроқ қўрқилади.
Мусулмон киши Аллоҳ таолога бўлган ихлоси ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тўла-тўкис эргашиши билангина ширкдан қутулиб қола олади.

Аллома Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ қуёшга, ойга, оловга ибодат қилувчилар ва улардан бошқаларнинг ширкини зикр қилиб ўтгач шундай дейди:
“Аллоҳ таолога ибодатда ширк келтириш қуёш, ой ва оловга сиғинувчиларнинг ширкига нисбатан содир бўлиши осонроқ ва иши ҳам енгилроқдир. Чунки, бу кичик ширк Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, Ундан бошқаси зарар ҳам, фойда ҳам бера олмайди, бирон нарсани инъом ҳам этмайди, ман ҳам қилмайди ва Ундан бошқа Раб ҳам йўқ, деб эътиқод қилган кишилар тарафидан содир этилади. Бироқ, улар ўзаро кундалик муомалалар ва бандалик ҳаққини адо этиш борасида ёлғиз Аллоҳга юзланмайдилар. Аксинча, улар гоҳида нафсининг истакларини қондириш учун амал қилсалар, гоҳида молу-дунё қўлга киритиш учун, гоҳида эса одамлар олдида обрў-эътибор ва мартаба қозониш учун амал қиладилар. Шунда қилиб,! бундай кишилар амалларининг бир бўлаги Аллоҳга,  бир бўлаги ўзларининг ҳавои-нафсига, яна бир бўлаги шайтонга, яна бошқа бўлаги эса одамларга тегишли бўлади. Кўпчилик одамларнинг ҳолати мана шундай.

Ибн Ҳиббон ўз “Саҳиҳи”да ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган ширк амал шудир: “Бу умматдаги ширк чумолини ўрмалашидан ҳам махфийроқдир”. Саҳобалар: “Қандай қилиб ундан сақланамиз, эй Расулуллоҳ?!”, – деб сўрашганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳ, мен била туриб, Сенга ширк келтиришдан паноҳ тилайман, билмасдан қилганларимни эса кечиришингни сўрайман.” – деб айтгин. ” – дедилар. Демак, риёнинг ҳамма тури ширк экан.

Аллоҳ таоло шундай дейди: “(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, уларга) айтинг: “Ҳеч шак-шубҳа йўқки, мен ҳам сизлар каби бир одамдирман. Менга Тангрингиз ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи экани ваҳий этилмоқда. Бас, ким Раббига рўбарў бўлишидан умидвор бўлса, у ҳолда яхши амал қилсин ва Раббига ибодат қилишда бирон кимсани (унга) шерик қилмасин! (Яъни, қиладиган барча амалларини ёлғиз Аллоҳ учун қилсин!)”.(Каҳф: 110) Яъни, У зот ягона илоҳ бўлиб, Ундан бошқа илоҳ бўлмаганидек, ибодат ҳам ёлғиз Унинг ўзига қилинмоғи даркор. Солиҳ амаллар эса риёдан холи ва суннатда бор амаллардир.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Эй Аллоҳ, амалларимнинг барчасини солиҳ қилгин ва уни Ўзинг учун холис қилгин ва унда бирор кишига ҳеч қандай насиба қилмагин.” – деб дуо қилар эдилар.

Ширкнинг ибодатдаги бу тури амалнинг савобини йўқ қилади. Агар қилинган амал фарз амал бўлса, шу қилмиши учун жазоланиши мумкин. Чунки, у шу амални гўёки қилмагандек бўлади ва буйруқни бажармагани учун азобланади. Зеро, Аллоҳ таоло бандаларини Ўзига холис ибодат қилишга буюрган: “Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга, у зот учун динни холис қилган, Тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга. . . буюрилган эдилар”.
(Баййина: 5)
Демак, ким ибодатини Аллоҳ таолога холис қилмаса, зиммасидаги буйруқни бажармаган бўлади. Аксинча у бажарган амал буюрилган амалдан бошқа ножўя ва номақбул бир амал ҳисобланади. Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилди: “Мен (шерикчиликдан) энг беҳожат шерикман. Ким бир амал қилиб, унда мен билан бирга бошқасини шерик қилса, у амал ўша (менга қилинган) шериккадир ва мен бу амалдан йироқман”.
Муслим ва Ибн Можа ривоят қилганлар.

Бу ширк (тавбасиз ҳолатда) кечириладиган ва кечирилмайдиган турларга бўлинади”. (Иқтибос тугади).


👇⬇️
https://telegram.me/joinchat/B05Dmz-B10A3VVeVPU6wWw
September 28, 2018 14:50
"Қуръон билан ҳамсафар".



26-қисм. “Қуръонга амал қилинг, У сизни шафоат қилади”



@AMALMEDIA 👈



👇⬇️
@QURONQALBSHIFOSI
September 28, 2018 11:56
Аёллар яхшилаб эшитинг Бу Хадисни



Абдуллоҳ домла


Каналга уланинг! 👇
https://telegram.me/joinchat/B05Dmz-B10A3VVeVPU6wWw
September 28, 2018 11:56
Асмоул-Ҳусно/ Аллоҳнинг гўзал исмларининг енгил шарҳи

Ал Малик, Ал Малийк

Малик исми Қуръони Каримда беш ўринда келган жумладан: “У Аллоҳ ундан ўзга барҳақ маъбуд бўлмаган, ёлғиз унинг ўзи барҳақ маъбуд бўлган зотдир. У Малийк ва Қуддусдир” Қуръони Каримда Малийк исми бир ўринда ворид бўлган. Аллоҳ таоло деди: “Тақводорлар улкан боғ-роғлар ва кенг дарёлар узрадирлар. Улар ҳамма нарсага Қодир бўлган подшоҳнинг олдида сидқ яъни, беҳуда гаплар, гуноҳлар бўлмайдиган мажлисда ўтирадилар”. Бу икки исм Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло мулк эгаси эканлигига далолат қилмоқда, яъни Аллоҳ барча нарсаларнинг молики, эгаси уларда бирон қаршиликсиз ва мудофаaсиз тасарруф қилувчи зотдир.

Қуръони Каримда Аллоҳ субҳанаҳу ва толонинг бирон шериксиз мулкда ёлғиз эканлиги кўп такрор бўлган. Бу эса Аллоҳ таоло ибодатда ёлғиз ўзи яккаланишининг вожиб эканлигига очиқ далилдир: Аллоҳ таоло деди: “Мана шу нарсаларни яратган зот Аллоҳ таолодир. У сизларнинг Роббингиз бутун мулк Унинг учундир, яъни Унингдир. Ундан ўзга барҳақ маъбуд йўқ, яъни Унинг Ўзи ёлғиз ибодатга лойиқдир, сизлар эса қайси томонга бурилиб кетмоқдасизлар? Яъни Аллоҳни қўйиб нималарга ибодат қилмоқдасизлар?” Аллоҳ таолодан бошқа ўзига зарар ҳам, фойда ҳам, ҳаёт ҳам, ўлим ҳам, қайта тирилиш ҳам беролмайдиган нарсаларга ибодат қилиш энг қаттиқ залолат ва энг катта ботил нарсадир. Қуръони Каримда ушбу ҳақиқатни тасдиқлайдиган ва бу ишни очиқлаб берадиган жуда ҳам кўп оятлар ворид бўлган. Аллоҳ таоло деди: “Шу ишларни қилган Аллоҳдир. У сизларнинг Рaббингиз бутун мулк Унингдир. Сизлар Уни қўйиб ибодат қилаётган нарсалар қитмирга ҳам эга эмаслар.” Қитмир деб, ҳурмо данагини қоплаб турадиган юпқа пардасимон қобиғга айтилади, яъни Аллоҳ таоло Молик, ҳақиқий подшоҳ, демак унгагина ибодат қилиш керак бўлади. Аллоҳ таоло бошқа оятда деди: “Улар Аллоҳ тоалодан бошқа олиҳаларни тутдилар. Бу олиҳaлар бирон нарсани яратолмайди, балки уларнинг ўзлари яраладилар. Улар ўзлари учун зарарга ҳам, фойдага ҳам эга эмаслар, ўлимга ҳам ҳаётга ҳам қайта тирилишга ҳам эга эмаслар.” Бу коинотда зарра мисқоличалик нарсага эга бўлмайдиган нарса у ким бўлишидан қатий назар нарсами, одамми, ўликми, тирикми фарқи йўқ у ибодатдан бирон нарса унга қилиниши жоиз эмасдир. Зеро ибодат Буюк Подшоҳ Улуғ Яратувчи мана шу коинотни шериксиз тадбир қилувчи Роб субҳанаҳу ва таолонинг ҳаққидир. Бу зотнинг шаъни улуғдир, салтанати буюкдир, қадри олийдир. Ундан ўзга барҳақ бирон илоҳ йўқ. Унинг Ўзи барҳақ илоҳдир, маъбуддир. Аллоҳ барчамизни бутун коинотни подшоҳи бўлган Аллоҳ субҳанаҳу таолога ихлос билан ибодат қилишимизга муваффақ айласин.

👇⬇️
https://telegram.me/joinchat/B05Dmz-B10A3VVeVPU6wWw
September 28, 2018 11:24
Абу бакр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Менга кўп салавот айтинглар! Зеро, Аллоҳ таоло қабрим олдида менга бир фариштани вакил қилиб қўйган, Умматимдан бирон киши менга салавот айтса, ўша фаришта менга: «Эй Муҳаммад! Фалончининг ўғли фалончи ҳозиргина сизга салавот айтди» дейди»
(Дайламий, саҳиҳул-жомис - сағир: 1207).

Эй Аллоҳнинг бандаси! Бу дунёда ҳаётлик чоғингда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида ўз исминг ва отангнинг исми билан аталишни истасанг бу нақадар ёқимли! У зотга кўп салавот айтгин!

✨Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

✨Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

✨Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад


Талабгорлар борми?


Манба: @Quronqalbshifosi

Дўстларингизга ҳам улашинг! Каналга уланиш ⬇️

https://telegram.me/joinchat/B05Dmz-B10A3VVeVPU6wWw
September 28, 2018 11:12
Исломни бузувчи амаллар

Кичик ширк

Уламолар гапларининг тўғрироғига биноан бу амални қилган киши агар Аллоҳ таолога тавбасиз йўлиқса, у Аллоҳнинг хоҳиши остида бўлади; агар хоҳласа уни кечириб жаннатга киритади, агар хоҳласа уни азоблайди. Лекин унинг охир-оқибат борар жойи жаннат бўлади. Чунки, кичик ширк қилган одам дўзахда абадий қолмайди. Аммо бундай кишининг азобга дучор бўлиши кутилади. Шундай экан бу амалдан эҳтиёт бўлиш керак.

Кичик ширк турларидан бири Аллоҳдан бошқанинг номига қасам ичишдир. Албатта номи билан қасам ичилган нарсани улуғлаш мақсад қилинмаса шундай, акс ҳолда, яъни уни улуғлашни қасд қилган бўлса, у ҳолда катта ширкка айланади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким Аллоҳдан бошқанинг номига қасам ичса, у ё кофир, ё мушрик бўлади”.Имом Аҳмад, Абу Довуд, Термизий ҳамда Ҳоким Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишган. Ҳоким бу ҳадис тўғрисида: “Саҳиҳ, Бухорий ва Муслим шартига тўғри келади” – деган. Заҳабий эса бу ҳадис ҳақида сукут қилган.

Давоми бор...

👇⬇️
https://telegram.me/joinchat/B05Dmz-B10A3VVeVPU6wWw
Publications of channel
Go to full channel publications archive
Get it on Google Play