Uzbek SOF ISLOM🌙@SOF_ISLOM
SOF ISLOM🌙 🔸Қуръон оятлари
🔸Саҳиҳ ҳадислар
🔸Ҳикматли сўзлар
🔸Аудио маърузалар
🔸Гўзал қироатлар
🔸Турли нашидалар
🔸Ибратли қиссалар
🔸Диний видео, расм ва бошқалар...

Аҳли сунна вал-жамоъа, Ҳанафий

❗© Муаллифлик ҳақларига риоя қилинг!!!
Information
50 330
members
10.85%
0
publications
N/A
views per week
N/A
views per month
  • 0
    in this channel
  • 0
    from this channel
  • 0
    forwarded channels

:(

No one has rated this channel
Be the first!
Channel statistics
Show
Publications Last 10 publications
November 3, 2018 05:30
​​ҚУРЪОН ЎҚИШ ЭНГ АФЗАЛ ИБОДАТЛАРДАНДИР

Маълумки, ибодатлар ичида энг афзали – вақтида ўқилган фарз намози. Ундан кейин ота-она хизматида бўлиш, Аллоҳ йўлида жидду жаҳд қилиш туради. Қуръон ўқиш ҳам энг фазилатли амаллардан саналади.


☝️ Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:

“ПАРВАРДИГОР АЗЗА ВА ЖАЛЛА: “ҚУРЪОН (ТИЛОВАТИ) ВА ЗИКРИМ ҚАЙСИ БАНДАНИ МЕНДАН СЎРАШДАН МАШҒУЛ ҚИЛИБ ҚЎЙСА, ЎША БАНДАГА СЎРОВЧИЛАРГА БЕРИЛАДИГАН (НАРСАЛАРНИНГ) ЭНГ АФЗАЛИНИ АТО ЭТАМАН. АЛЛОҲ КАЛОМИНИНГ БОШҚА КАЛОМЛАРДАН УСТУНЛИГИ АЛЛОҲНИНГ (ЎЗИ ЯРАТГАН ЖАМИ) МАХЛУҚОТЛАРИДАН УСТУНЛИГИГА ЎХШАЙДИ”, дейди ”.

Фараз қилайлик: бир одам Қуръон ўқишни яхши кўради. Кўп вақтини тиловат билан ўтказади. Қуръон ўқиш, Аллоҳни ёд этиш билан андармон бўлиб, дуо қилишга фурсат тополмади, дейлик. Шундай бўлса-да, Меҳрибон Аллоҳ дуо қилувчиларга бериладиган энг яхши нарсаларни ана ўша бандасига беради. Қаранг, дуо қилмасаям Қуръон ўқигани, зикр-тасбеҳ айтгани учун карами кенг Аллоҳ бундай кишининг қалб тўридаги тилакларини ижобат қилаверар экан!

Ривоят давомида: “АЛЛОҲ КАЛОМИНИНГ БОШҚА КАЛОМЛАРДАН УСТУНЛИГИ АЛЛОҲНИНГ (ЎЗИ ЯРАТГАН ЖАМИ) МАХЛУҚОТЛАРИДАН УСТУНЛИГИГА ЎХШАЙДИ”, дейилмоқда.

Ожиз банда ўз қўли билан ясаган буюмдан неча баравар устун туради. Шундай эмасми? Энди ўша ожиз бандани йўқдан бор қилган Қудратли Аллоҳ Ўзи яратган нарсалардан қанчалик юқори туришини тасаввур қилиб кўринг!

Аллоҳнинг Каломи бандаларни ожиз қолдиради. Қуръонга ўхшаш каломни ижод қилишга манаман деган ҳассос адибу шоирларнинг ҳам қурби етмайди. Бандаларнинг энг сара сўзларидан миллионтаси ҳам Қуръоннинг битта оятига, ҳатто бир дона сўзига тенг келмайди. Шундай экан, Қуръоннинг қанчалик улуғ калом эканини англаб, Каломуллоҳ ҳурматини жойига қўяйлик, ўқиб-ўрганайлик, ҳақини адо этайлик.

Қуръоннинг улуғлигини ҳис этганимиз сари Унга ҳурматимиз, иштиёқимиз ортиб бораверади.


☝️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб шундай деганлар:

“СИЗЛАР АЛЛОҲГА (ҚУРЪОНДАН) ЧИҚАДИГАНДАН КЎРА АФЗАЛРОҚ НАРСА БИЛАН ҚАЙТОЛМАЙСИЗЛАР ”.

Қуръондан чиқадиган нарса – тиловат. Киши Қуръон ўқигани учун савоб олади. Ҳар бир ҳарфни ўқигани учун номаи аъмолига 10 та савоб ёзилади. Инсон Аллоҳ даргоҳига олиб борадиган энг яхши нарса Қуръон ўқигани учун олган савоби экан. Кимнинг савоби кўп бўлса, жаннатда мартабаси улуғ бўлади. Бунинг учун Қуръонни холис ниятда ўқиш керак.
Одамлар мол-дунё тўплаш, обрў-эътибор қозониш йўлида кимўзарга ўйнашади. Аммо солиҳ амалларга келганда бироз дангасалик қилинади. Аслида эзгу ишларда: хайр-саховатда, ибодатда, Қуръон ўқишда мусобақа қилинса, қандай яхши! Зеро, охиратда – минг машаққат билан тўпланаётган тилло-кумушлар эмас – бугун қилаётган солиҳ амалларимиз фойда беради. Ким амални Аллоҳ розилиги учун қилса, нариги дунёда юзи ёруғ бўлади.


👤 Имом Аҳмад ибн Ҳанбал айтади:

“Тушимда Аллоҳ азза ва жаллани кўрдим. Ундан: “Ё Раббим, бандаларинг Сенга қурбат ҳосил қиладиган энг афзал амал қайси?” деб сўрадим. У Зот: “Эй Аҳмад, Менинг Каломим билан (қурбат ҳосил қиладилар)”, деди. Мен: “Парвардигорим, маъносини тушунсаларми ёки тушунмасалар ҳамми?” дедим. Шунда Аллоҳ: “МАЪНОСИНИ ТУШУНСАЛАР ҲАМ, ТУШУНМАСАЛАР ҲАМ”, деб марҳамат қилди ”.

👤 Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

“УММАТИМНИНГ ЭНГ АФЗАЛ ИБОДАТИ – ҚУРЪОН ЎҚИШ ”, деганлар.

☝️ Яна бир ҳадиси шарифда шундай дейилган:

“ҚУРЪОННИ КЎП ТИЛОВАТ ҚИЛАДИГАН КИШИ ОДАМЛАР ИЧИДА ЭНГ КЎП ИБОДАТ ҚИЛУВЧИДИР. ЭНГ АФЗАЛ ИБОДАТ ДУОДИР ”.

Қуръон ўқиган инсон Аллоҳни эслайди, Унга илтижолар қилади, мадад сўрайди. Қуръон ўқиш зикр билан дуони жамлаган улуғ ибодатдир. Айниқса, намозда Қуръон ўқишнинг хосияти кўп.

📚 “Қуръон – қалблар шифоси” китобидан

Я
қинларга эслатинг ♻️

👉 https://telegram.me/joinchat/AAAAADwUv6C_hrara7sgOA
November 3, 2018 04:30
☝️ УММАТЛАРНИНГ ЭНГ ЯХШИСИ ШАРИАТГА МУХОЛИФ БИДЪАТЧИЛАР ҚАРШИСИДА ТЕМИРДЕК МУСТАҲКАМ ТУРУВЧИ ПОЛВОНЛАРДИР.

👉
https://telegram.me/joinchat/AAAAADwUv6C_hrara7sgOA
November 3, 2018 03:00
☝️ ӮЗГАНИКИГА БОҚМАНГ, ӮЗИНГИЗНИКИНИ КӮРСАТМАНГ!

♻️
Яқинларга эслатинг

👉 https://telegram.me/joinchat/AAAAADwUv6C_hrara7sgOA
November 3, 2018 02:00
​​#зикр

💠 Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтади:

📖 «... АЛЛОҲНИ КЎП ЗИКР ҚИЛУВЧИ ЭРКАКЛАР ВА (АЛЛОҲНИ КЎП ЗИКР ҚИЛУВЧИ) АЁЛЛАР – УЛАР УЧУН АЛЛОҲ МАҒФИРАТ ВА УЛУҒ МУКОФОТ (ЯЪНИ, ЖАННАТ) ТАЙЁРЛАБ ҚЎЙГАНДИР». (Аҳзоб, 35-оят).

️ Яқинларга ҳам эслатинг ♻️

Каналга обуна бӯлинг 👇 ht
tps://telegram.me/joinchat/AAAAADwUv6C_hrara7sgOA
November 3, 2018 01:00
​​ҚУРЪОН ӮҚИНГ

💖 Агар қалбингиз ташналикни ҳис қилса, уни фақат Қурьон билан суғоринг. Агар танҳоликни ҳис қилса, Раҳмон зикри билан машғул қилинг!

Уйқудан уйғониб Шукрлар қилиб,
Эрта тонгни ғанимат билиб,
Иймон нурига қалбингиз буриб,
Қўлга олинг Қурьонни дўстим.

Бисмиллаҳдан бошланг сўзларингизни,
Уйқудан уйғотинг кўзларингизни,
Иймон нури ювсин юзларингизни.
Қўлга олинг Қурьонни дўстим.

Ўқинг аста бир икки оят,
Аллоҳдан сўранг комил ҳидоят,
Қори бўласиз бир кун ниҳоят,
Қўлга олинг Қурьонни дўстим..

«SOF ISLOM» 👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAADwUv6C_hrara7sgOA
November 2, 2018 11:14
#Эълон

🇸🇦 Арабистоннинг ҳушовоз ҳофизи қуръонларидан бӯлмиш шайх, қори Саъад ал-Ғомидийнинг тиловатларини соғинганлар учун у кишининг тӯлиқ қуръон қиратларини жойладик, эшитиб роҳатланинг👇

👤 Саъад ал-Ғомиди 👉 https://t.me/QURONuz/573


Яна бошқа қориларнинг тӯлиқ қироатлари:

👤 С
олаҳ Бухотир 👉 https://t.me/QURONuz/129

👤 Набил ар-Рифаъий 👉 https://t.me/QURONuz/340

👤 Абдурроҳман Аъвсий 👉 https://t.me/QURONuz/456
November 2, 2018 09:27
#долзарб

⁉️ НИМА УЧУН БАЪЗИЛАР НАМОЗ ӮҚИБ ҲАМ ЁЛҒОН ГАПИРАДИ, ГУНОҲДАН ҚАЙТМАЙДИ?

Яқинларга эслатинг ♻️
https://telegram.me/joinchat/AAAAADwUv6C_hrara7sgOA
November 2, 2018 09:08
АБУ АБДУЛЛОҲ МУҲАММАД ИБН ИСМОИЛ (ИМОМ АЛ-БУХОРИЙ)

#уламоларимиз

Хотиралари, заковатлари ва илмларининг кенглиги

Муҳаммад ибн Абу Ҳотим Варроқ айтганлар: «Мен Сулайм ибн Мужоҳиддан эшитдим. У киши Абул Азҳарнинг: “Самарқандда ҳадис талабида юрган тўрт юз нафар олим бор эди. Улар Бухорийни чалкаштириш мақсадида етти кун бир жойга тўпланиб, шомликлар санадини ироқликлар санадига, яманликлар санадини ҳарамайнликлар санадига киритдилар. Имом Бухорий ҳаммасини эшитиб, бирор санаднинг жойини ўзгартирмасдан, туширмасдан, матн билан санадни териб чиққач, барчалари лол бўлиб қолишди”, – деганларини эшитганлар».
Муҳаммад ибн Абу Ҳотим айтганлар: «Имом Бухорийнинг: “Кеча ухламасдан китобларимга киритган ҳадисларни санаб чиқдим. Икки юз мингдан зиёд ҳадисни санади билан ёзган эканман. Ҳеч қачон ҳадисни “Фалонча фалончадан айтиб берди” қабилида мавҳум қилиб ёзмадим. Бундан сақланардим. “Ал-Иътисом” китобимни бир кечада ёзганман”, – деганларини эшитдим».

📚 "Даҳолар сийрати" китобидан

👉 https://telegram.me/joinchat/AAAAADwUv6C_hrara7sgOA
November 2, 2018 05:00
#исроф

Биздан анча бой, ривожланган давлатларда (масалан, Европада) аксар тўйлар оддий йиғиндек ўтказилаётган бир вақтда биз оддий йиғинларни ҳам тўйдек ўтказяпмиз. Ё пулимиз ошиб-тошиб кетяпти ёки “саховатимиз” чеки йўқ ё бўлмаса ақлимизни ишлатмай қўйдик, ким нима қилса, ортидан ўйламай-нетмай тақлид қилиб кетаяпмиз...

©

👉 https://telegram.me/joinchat/AAAAADwUv6C_hrara7sgOA
November 2, 2018 03:30
#саловат

☝️ Шундай бир кун келадики, у кунда ҳамма сени ташлаб кетади, фақат Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам келиб, сени шафоат қиладилар. Шундай экан, у зотга салавот айтишни унутма!

Соллаллоҳу алайҳи васаллам!

🌹 ﷺ 🌹 ﷺ 🌹 ﷺ 🌹 ﷺ 🌹 ﷺ 🌹

👉 ht
tps://telegram.me/joinchat/AAAAADwUv6C_hrara7sgOA
Publications of channel
Go to full channel publications archive
Get it on Google Play