Telegram Bot
Uzbek YυRaGιmDaSaη ❤️@YuRaGimDaSan
YυRaGιmDaSaη ❤️ Sevishkanlar uchun ajoyib kanal

REKLAMA UCHUN ? : @EdiK92
HashFlare
Information
15 117
members
10.91%
188
publications
~ 4 165
views per week
~ 5 977
views per month
  • 55
    in this channel
  • 84
    from this channel
  • 26
    forwarded channels

:(

No one has rated this channel
Be the first!
Channel statistics
Show
Publications Last 10 publications
March 25, 2017 07:00
ТАРНОВ

Эрта баҳор эди. Ҳордиқ куни эди. Кеч турдим. Ҳовлига тушсам, ҳавонинг авзойи бузуқ. Ювуниб чиқиб қарасам, тунука том пешидаги тарнов бир томонга қийшайиб ётибди. Қишда ёққан қор залворидан қийшайиб қолган шекилли…
Қаттиқроқ шамол бўлса, тушиб кетадиган…
Йўлакда ётган нарвонни кўтариб келиб томга тирагунча тинкам қуриди, зах тортиб, зилдек бўлиб кетибди.
Нарвон зинасига оёқ қўйишим билан айвондан онам тушиб келди.
– Нима қилмоқчисан? – деди кўзимга термулиб.
– Ҳозир, – дедим бепарво қўл силтаб. Тарнов қийшайиб қолибди.
– Шошма, болам, аввал чойингни ичиб ол…
– Ҳозир тушаман.
Шундай дедиму, нарвонга тирмашдим. Томга чиқишим билан пастда онамнинг ҳавотирли хитоби эшитилди:
– Эҳтиёт бўл, том лабига борма!
– Уйга кирсанги-зчи! – дедим оғриниб.
Тунука томни тарақ-туруқ босиб, қийшайган тарнов олдига келдим. Уволло уринаман, лаънати тарнов ўнгланса қани! Занглаб кетганми, бўёғи ёпишиб қолганми…
Аксига олиб, ёмғир шивалай бошлади. Аввалига томчилаб турдида, кейин шиддат билан ёғиб кетди. Том лабида ўтирганча тарновни қўш қўллаб суришга уриндим. Қилт этмайди!
Пастда яна онамнинг овози келди:
– Менга қара, болам.
Нарвон олдига қайтиб келдим.
– Нима дейсиз?
– Жон болам, мана буни кийиб олгин…
Қарасам, онам бир қўли билан нарвонни чангаллаганча, иккинчи қўлида тўн ушлаб турибди. Юпқа рўмоли, нимчаси ҳўл бўлиб кетган…
Хунобим ошди.
– Ҳозир тушаман, дедимку! Мен ёш боламанми?
– Шамоллаб қоласан!
– Оббо, сиз уйга кираверинг! Ҳозир тушаман.
Шундай деб, тағин тарнов олдига қайтдим. Жаҳл билан тарновни муштлай бошладим.
Бир маҳал пастдан яна овоз келди:
– Ада! Адажон!
– Ҳа! – дедим баттар хуноб бўлиб.
– Варрагим йиртилди!
Қарасам, етти яшар ўғлим ҳовли ўртасида турибди. Оёғи остида йиртилиб, қамишлари қовурғадек туртиб чиққан варрак лойга қоришиб ётибди. Ўзи кўйлакчан. Бошяланг. Ёмғир остида дийдираб турибди.
– Уйга кир, Фарруҳ! – дедим бақириб. – уйга кир, шамоллаб қоласан!
Қулоқ солса қани! Гоҳ варрагига, гоҳ менга қарайди. Капалагим учиб кетди! Томдан сирғалиб –сирғалиб, нарвон томон югурдим.
Уч-тўрт пиллапоя тушиб қарасам, онам ҳамон нарвон оёғини чангаллаб турибди. Рўмоли жиққа ҳўл бўлиб, сочларига ёпишиб қолган… бир қўли нарвон оёғида, бир қўлида тўн...


✍️ Ўткир Ҳошимов
⚜ @YuRaGimDaSan ⚜
March 22, 2017 04:00
This publication contains an image.
— Мам, почему умирают лучшие люди?
— Когда ты в саду, какие цветы ты выбираешь?
— Самые красивые.

😔 @YuRaGimDaSan 😔
March 18, 2017 04:24
Hαуσtιm bιr zαуl dανσm εtmσqdα,
Turlι hαуσllαrdαn bσѕhιm qσtmσqdα.
Kσ'ρchιlιk jσnιgα tεkkαn bσ'lѕαmdα,
Bιlαmαn kιmlαrdιr mεnι kutmσqdα.

Yuzιmnιng kulguѕι dαrdιm уαѕhιrαr,
Tαqdιr ѕιnσνlαrι αqlιm ѕhσѕhιrαr.
Hαttσkι chιn dσ'ѕtιm tαѕhνιѕh σѕhιrαr,
Mεnι уαqιnlαrιm tαѕhlαb kεtmσqdα.

Endι qαуgα ιzlαb bσrαуιn ραnσh,
Aуtgιn Yαrαtgαnιm qιldιm nε gunσh.
Yσlg'ιz σnαjσnιm chεkmσqdαlαr σh,
Mεnιng bιr kunιm hαm уιldεk σ'tmσqdα.

Sενgι σtαѕhιdα yσnιb hαm kσ'rdιm,
Xιуσnαt nεlιgιn ѕhundαn ѕσ'ng bιldιm.
Bugun σ'z σ'zιmgα hulσѕα qιldιm,
Mεnιng tσmιrιmdα αlαm σqmσqdα..

💦✨ @YuRaGimDaSan ✨💦
March 17, 2017 18:10
Seni menga berishmadi
Baxtli bulgin deyishmadi
Eshiginni qattiq yopib
Qaytib kelgin deyishmadi

Uyga qaytdim qarab yerga
Orzularim yonib kulga
Aylanganin tushinib yetib
Dardlarimni yozdim sherga

Olislardan qarab turadi
Qullarini chuzib turadi
Lekin afsus borolmayman
Yullarimda tusiq turadi

Tuyinggaham oz qolibdi
Rumol urab non sinibdi
Singan nonmas mening qalbim
Nega yorim tortib olishdi

Kuzlarida tula yoshlar
Yiglatmanglar bagri toshlar
Asrang mening sevgan gulimni
Kulib tursin kuzu qoshlar

Menga aytmang bulgan tuyni
U kelin bulib tushgan uyni
Alam ichim tirnayveradi
Eshitsam gar yor yor kuyni

Baxli bulsin mayli gulim
Taqdir deya kunib kettim
Chang kuchada yolgiz uzim
Baxt kuyini chalib kettim!!!


💎 @YuRaGimDaSan 💎
March 15, 2017 08:38
🎼 Dilga yaqin navolar aynan sizlar uchun.
🎵 @Sogindim_Yor 🎵
March 14, 2017 15:00
ERKAK KISHINING.

Nur yog'ilib tursin yuzidan.
O't chaqnasin bosgan izidan.
Hech qaytmasin aytgan so'zidan.
Lafzi bo'lsin erkak kishining.

Mag'rur yursin elning ichida.
Bosh egmasin yovning oldida.
Do'st-u dushman yorning oldida.
Qadri bo'sin erkak kishining.

Boshga tushsa agar tuhmat tosh.
Erkak zoti to'kmasin ko'z yosh.
Yo'qchilikga bersin u bardosh.
Sabri bo'lsin erkak kishining.

Bolam deya yashagan faqat.
Tong saharda qilgan tilovat.
Og'ir kunda berar maslahat.
Otasi bo'lsin erkak kishining.

Sal kechiksa havotir olar.
Kuyib o'zin ming kuyga solar.
Kecha kunduz qilar duolar.
Onasi bo'lsin erkak kishining.

Sultonim deb jonini bergan.
Boriga ham yo'g'iga ko'ngan.
Chaqirganda labbay deb turgan.
Yori bo'lsin erkak kishining.

Bir bor kulib tashvishin olar.
Dilga mehir uchqunin solar.
Otajon deb ortidan qolar.
Farzandi bo'lsin erkak kishining.

💙 @YuRaGimDaSan 💙
March 14, 2017 12:23
This publication contains an image.
___ Erkak kishini aqli tuzga öxshiydi u dunyoni bemazalikdan asraydi .
____Ayolni mehri shakarga öxshiydi u bilan hayot shirin.

💖 @YuraGimdasan 💖
March 14, 2017 04:00
Лайлаклар

Бир ажиб ҳикмат бор Тошкент тонггида,
Бирдан ҳақиқатга дўнар эртаклар:
Чиғатойдан пастда, Чорсу ёнида
Сайр этиб юрибди оппоқ лайлаклар.

Орзулар – уфққа санчилган йўлдай,
Қалб ва юрт бораркан саришта бўлиб,
Осмондан тушдими оқ атиргулдай
Оппоқ лайлакларим фаришта бўлиб!

Ноғорани ёдга солар куй чалса,
Ўзимизга ўхшар феълу тилаклар.
Агар полапонга хавф солар бўлса,
Илоннинг бошини янчар лайлаклар!

Элимда эзгулик тимсоли бўлиб
Олтин уруғларни сочган қуш ўша.
Қора булутларни чақмоқдек бўлиб
Оғу лойқасини ичган қуш ўша.

Иймоним комилдир, ҳар битта патдан
Қутлуғ ерда ўсар кумуш тераклар.
Қаранг, шундоқ Ҳасти Имомдан пастда
Юрар оқ яктакли мўмин лайлаклар.

Дуода тинчликни сўрар ёш-қари,
Шоқоллар омондир ҳамон барибир.
Бир оёқлаб турса – ёвузлик сари
Камони Чочийнинг пайконларидир!

Тошкент тонгларида бор ажиб афсун,
Кўрганлар албатта келишар қайтиб.
Қаранг, файзли юртда сизу мен учун
Лайлаклар юрибди шукрона айтиб!

© Иқбол МИРЗО
⚜ @YuRaGimDaSan ⚜
March 13, 2017 04:00
Шеър ёзсам, юрагим симобдай эриб
Юзимга балкийди ундан аланга
Хаётдай чиройли , умирдай ширин
Хеч нарса йук каби булади менга

Шеър ёзсам ,дунёда хамма гузаллик
Йигилиб келгандай булар кошимга
Нурдек тиник уйлар ,оташин уйлар
Кушикка шайланиб кезар бошимда

Шеър ёзсам,тошлар хам багрини очиб
Курсатган булади калбда борини
Кишда хам шивирлаб кум-кук япроклар
Бирга чертишади кунглим торини

Шеър ёзсам , ёшлигим кетмайди нари
Ишк мени олади иссик куйнига
Мисралар мухаббат , садокат булиб
Махкам чирмашади ёрнинг буйнига

Шеър ёзсам , хайкиргим келар оламга
Калбим сатрларга сигмай энтикар
Довдираб коламан , гуё каламим

Севги сатрларни ёзмай эзилар

💟 @YuRaGimDaSan 💟
March 12, 2017 13:11
This publication contains an image.
💔 Xiyonatdan azob chekib yeg'layotganingda ham.
💔 ßoshingni tik tutib yeg'la.
💔 Chunki ko'z yoshlaring ham.
💔 Seni yeg'latgan inson kabi past ketmasin...

💜 @YuRaGimDaSaN 💜
Publications of channel
Go to full channel publications archive
Get it on Google Play