Uzbek BUGUNUZ@bugunuz
BUGUNUZ xabarlar, foto va videolar
Information
48 535
members
14.51%
0
publications
N/A
views per week
N/A
views per month
  • 0
    in this channel
  • 0
    from this channel
  • 0
    forwarded channels

:(

No one has rated this channel
Be the first!
Channel statistics
Show
Publications Last 10 publications
October 25, 2018 14:45
October 25, 2018 14:44
24.10.2018

Қорақлпоғистонда силга чалинган болалар кўрпа-тўшаги теримчи аскарларга бериб юборилди.

Қўқонда коллежнинг бир неча ходими ўқувчи қизларни зўрлашда гумонланмоқда.

Наманганда кабобдан заҳарланиб 2 киши ўлди, 6 киши реанимацияда, ўнлаб одам касалхонада.

Ўзбек-қирғиз чегарасида ноқонуний равишда 746 минг доллар олиб ўтмоқчи бўлган икки ўзбекистонлик қўлга олинди.

Тошкентда янги бинодан уй олган ўзбекистонликларга доимий яшаш пропискаси бериладиган бўлди.

НАТО совуқ уруш тугаганидан буён энг йирик ҳарбий машғулотларни бошлади

Украиналик физика ўқитувчиси видеодарслари билан YouTube юлдузига айланди.
October 25, 2018 13:06
Тадбиркор: Бир йилда иккинчи бор газ ҳисоблагични алмаштириш талаб қилинаяпти (ФОТО)

Қорақалпоғистон республикасидан Озодликка боғланган маҳаллий тадбиркорнинг арз қилишича, юридик шахслардан газ ҳисоблагични алмаштириш талаб қилинмоқда, акс ҳолда, 1 ноябрдан бошлаб, уларнинг газлари узилиши ҳақида огоҳлантирилмоқда.

OzodMikrofon рукнига боғланган тадбиркорнинг даъвосича, ўтган йили ўзига қарашли ишлаб чиқариш объектларига Rubin-Malaxit ширкати ишлаб чиқарган катта ҳажмдаги 4 дона газ ҳисоблагич - G 2.5 TK, G 4, G 4 TK русумли ҳисоблагичларни ўрнатган, бу йил эса уларнинг ўрнига яна янгиларини ўрнатиш талаб қилинмоқда.

"Ўтган йили 6 миллион сўмдан ортиқ ҳаражат қилиб, янги ҳисоблагичларни ўрнатганман. "Ўзстандарт" агентлиги ишлатиш мумкин, деб сертификат берган. Бу йил эса октябрь ойининг охиригача "Принц-М" деган ҳисоблагич қўйиш талаб қилишаяпти. Бўлмаса, 1 ноябрдан газни узишар экан. Мен ҳозир биттасини 2 миллион сўм ҳаражат қилиб қўйдим, яна 3 та қўйишим керак. Нега ўзгартираяпсизлар, деган саволга ҳеч ким жавоб бермаяпти", деб арз қилди исмини сир сақлашни сўраган тадбиркор.

Тадбиркор "Қорақалпоғистонгаз" акциядорлик жамияти раҳбари имзоси битилган ҳужжат нусхасини йўллади.

Ушбу ҳужжатда "Ўзстандарт" агентлиги 2016 йилнинг сентябрида тасдиқлаган Rubin-Malaxit ширкати ҳисоблагичлари Unicon.uz унитар корхонасининг 2018 йилнинг 28 мартидаги баённомаси билан талабга жавоб бермайди, деб топилгани айтилган.

Unicon.uz - Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази Давлат унитар корхонасидир. Бир-бир ярим аввал талабга жавоб берган ҳисоблагичлар, нега ҳозир талабга жавоб бермай қолгани ҳақидаги саволлар бу корхонадан ҳозирча жавоб олишнинг имкони бўлмади.

Айни пайтда, Озодликка боғланган қорақалпоғистонлик тадбиркор республикада у таниган-билган юридик шахсларнинг барчасидан ҳозирда айнан бир марка - "Принц-М" газ ҳисоблагични ўрнатиш талаб қилинаётганини ҳам иддао қилди.

Тадбиркор Озодликка йўллаган ҳужжатда акс этишича, "Принц-М" русумидаги газ ҳисоблагичлар Россиядаги "Радан" ширкати томонидан ишлаб чиқарилган.

"Қорақалпоғистонгаз" акциядорлик жамиятининг ўзини таништирмаган ходими бу борада расман изоҳ бермади, аммо айнан бир русумдаги газ ҳисоблагичларни ўрнатиш талаби Тошкентдан борганини айтиш билан чекланди.

"Ўзтрансгаз" идораси мутассадилар, шунингдек, "Ўзстандарт" идораси ходимлари юридик шахслардан фақат бир русмдаги газ ҳисоблагичларни ўрнатиш талаб қилинмаганини билдирдилар.

Расмий маълумотга кўра, юридик шахсларга тегишли газ ҳисоблагичларга бериладиган сертификат муддати 2 йилдир, аммо 1 йилда бир марта текширувдан ўтказилади. Комиссия талабга жавоб бермайди, деб топган тақдирда тадбиркордан янгисини ўрнатиш талаб қилинади.

Шу тариқа, қорақалпоғистонлик тадбиркорнинг республика ҳудудида юридик шахслардан фақат бир маркадаги ҳисоблагични ўрнатиш талаб қилинаётгани ноқонуний экани айтилди.

"Ўзтрансгаз" акциядорлик жамиятини расмийлари тадбиркорга бу борадаги шикояти билан тегишли тартибда мурожаат қилишни тавсия қилди.

* * * * *
“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

https://t.me/bugunuz/18448
October 25, 2018 13:06
Тадбиркор: Бир йилда иккинчи бор газ ҳисоблагични алмаштириш талаб қилинаяпти (ФОТО)

https://www.youtube.com/user/Ozodlikradiosi
October 25, 2018 12:56
Шавкат Миромонович, инновация хоҳлайсизми? Мана сизга инновация!

Маошидан шикоят қилувчи ўқитувчиларнинг диққатига!

Украиналик физика ўқитувчиси видеодарслари билан YouTube юлдузига айланди (ВИДЕО)

64 ёшдаги одессалик физика ўқитувчиси Павел Виктор замонавий технологиялардан фойдаланиш масаласида кўплаб ёш ҳамкасбларидан олдинда.

Беш йилдан бери у 7–11-синф ўқувчилари учун ўз дарсларини ёзиб, YouTubeга юклаб келади.

Ҳозирда бу видеоларни бутун дунё бўйлаб рус тилида сўзлашувчи фойдаланувчилар томоша қилмоқда: ўқитувчининг каналида 80 мингдан ошиқ обуна бўлиб, канал видеолари умумий ҳисобда 8 миллион мартадан кўп кўрилган.

Викторнинг айтишича, ҳаммаси ўзи дарс берадиган лицей ўқувчилари касалликка чалинган пайтда уюштирилган Skype конференциялардан бошлаган.

Ўшанда ўқитувчи ўз дарслари аудиториясини кенгайтиришга қарор қилган. Бунинг учун у мустақил равишда янги технологияларни ўзлаштирган:

- Мана бу камера олган тасвирлар видеомикшерга боради. Бундан ташқари, сигнал манбалари ҳам бор: компьютер, мана бу видеокамера ва мультимедиали плеер, - дейди у.

Виктор илк дарсларини оддий веб-камера ёрдамида ёзган. Бунга қарамасдан, улар кўпчиликка маъқул келган.

Виктор кутилмаганда шуҳрат қозониши ортидан лицей раҳбарияти унга видеотрансляция учун асбоб-ускуна олиб беришга қарор қилган.

Виктор эса уларни созлашни ва улардан фойдаланишни ўрганган.

Бора-бора видео дарслардан катта завқ ола бошлаган.

Виктор YouTube каналига 9–11-синфлар учун дарсларни, еттинчи ва саккизинчи синф ўқувчилари учун тўлиқ лекция курсларини юклаган.

Бу Украинадаги физика бўйича видеодарсларининг ягона тўпламидир. Унинг дарсларида мактаб ўқувчилари ҳам фаол иштирок этади.

Саккизинчи синф ўқувчиси Тая Солобнинг айтишича, видеодарслар ёрдамида у дарс материалини осонроқ ўзлаштиради.

- Дарс давомида ҳамма нарсани тушунмаган ёки дарсни батафсилроқ тинглаши керак бўлган болалар учун бу албатта ижобий нарса, - дейди у. - Чунки улар уйга қайтгандан кейин, таниш муҳитда дарсни тинглашлари мумкин.

Саккизинчи синф ўқувчиси Стас Кравцов кўпинча текширув ишларидан олдин Викторнинг дарсларини тинглашини айтди:

- Ҳамма нарсани қайтадан эшитиб, эслаб қолишингиз мумкин. Бу шахсан менга жуда кўп ёрдам беради.

Виктор ўз иши учун ҳақ олишни истамайди. Унинг барча дарслари эркин лицензияли бўлиб, унинг каналида ҳеч қандай реклама йўқ. Викторнинг айтишича, у атайин шундай қарорга келган:

- Менга тинмай таклифлар келиб туради, аммо мен уларни рад этаман, - дейди у. - Менимча, бу ҳаётда икки нарса – даволаш ва ўқитиш бепул бўлиши керак.

Виктор ҳали нафақага чиқмоқчи эмаслигини, куч-қуввати бор экан, ўқитувчилик қилишда ҳамда дарсларини ёзиб боришда давом этишини айтиб, сўзини якунлади.

https://t.me/bugunuz/18446
October 25, 2018 12:56
Шавкат Миромонович, инновация хоҳлайсизми? Мана сизга инновация!

Маошидан шикоят қилувчи ўқитувчиларнинг диққатига!

https://www.youtube.com/user/Ozodlikradiosi
October 25, 2018 11:31
Тошкентда пропискага қўйиш тартиби янада осонлаштирилди

Тошкентда қурилган янги биноларда квартира сотиб олган Ўзбекистон ватандошларига пойтахтда доимий яшаш пропискаси берилади.

Доимий пропискада туриш ҳақидаги тартибга бундай ўзгартиришларни Ўзбекистон ҳукумати 22 октябрда киритди, дея хабар берди Norma.Uz.

Шу билан бирга Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқига эга бўлган хориж ватандошлари ва ватандошлиги бўлмаган шахсларга нархлар кўтарилди.

Уларга янги иншоотлардан камида 3300 минимал иш ҳақига тенг (669 млн сўмд ёки $81,500 доллардан кўпроқ) кўчмас мулк сотиб олгандан кейингина Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида пропискада туришга изн берилади.

2017 йилга қадар Ўзбекистон пойтахтида рўйхатдан ўтиш амалда деярли имконсиз эди.

Ўтган йил Ўзбекистон ҳукумати доимий прописка олиш тартибини талаб қилинган ҳужжатлар ададини озайтириш ҳисобига енгиллаштирганди.

https://t.me/bugunuz/18444
October 25, 2018 11:31
Тошкентда пропискага қўйиш тартиби янада осонлаштирилди

https://www.youtube.com/user/Ozodlikradiosi
October 25, 2018 11:18
Каримов хиёбони 2018 йилда Москвада қурилган "энг яхши лойиҳа деб топилди"

"Каримов фонди"нинг 25 октябрь куни Facebook орқали хабар беришича, "Ислом Каримов хиёбони 2018 йилда Россия пойтахтида инвестор ҳисобидан амалга оширилган энг яхши ободонлаштириш лойиҳаси деб топилди".

Бу ҳақда "Каримов фонди" Москва ҳукуматининг махсус комиссияси хулосасига таяниб маълум қилди.

"Москва мэри Сергей Собянин Каримов Фондига ободонлаштириш дастурларини амалга ошириш ва шинам шаҳар муҳитини яратишга қўшган ҳиссаси учун алоҳида миннатдорлик ёрлиғини топширди," дея хабар берди "Каримов фонди".

Ўзбекистон собиқ президенти Ислом Каримовга атаб Москва марказида ўрнатилган ёдгорлик 18 октябрь куни очилган эди.

Президент Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева томонидан бошқариб келинаётган "Каримов фонди" Москвада Ислом Каримов хотира ёдгорлигини лойиҳалаш, тайёрлаш ва ўрнатиш бўйича ишларни амалга ошириш масъулиятини ўз зиммасига олганди.

https://t.me/bugunuz/18442
October 25, 2018 11:18
Каримов хиёбони 2018 йилда Москвада қурилган "энг яхши лойиҳа деб топилди"

https://www.youtube.com/user/Ozodlikradiosi
Publications of channel
Go to full channel publications archive
Get it on Google Play