Uzbek Daryo — LIVE@daryo_live
Daryo — LIVE «Дарё» (www.daryo.uz) интернет-нашрининг муштарийлар тилида юритиладиган Телеграм канали.

Мурожаатлар учун: @daryo_livebot

Бошқа каналларимиз: @daryo
@daryo_lotin
@daryo_kirill
@daryo_sport
HashFlare
Information
177 193
members
14.98%
0
publications
N/A
views per week
N/A
views per month
  • 0
    in this channel
  • 0
    from this channel
  • 0
    forwarded channels

:(

No one has rated this channel
Be the first!
Channel statistics
Show
Publications Last 10 publications
October 25, 2018 14:30
​​​​Бектемирда сэндвич-панеллар цехида ёнғин юз берди

Тошкентнинг Бектемир кўчаси Ҳусайн Бойқаро кўчасида жойлашган ва сэндвич-панеллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Изопанель» корхонаси биносида ёнғин содир бўлди.

Шаҳар ИИББдан маълум қилишларича, Ёнғин хавфсизлиги бошқармасига Бектемирдаги ёнғин ҳақидаги ахборот 25 октябрь куни соат 9:30 да келиб тушган, 9:56 да олов ўчирилган. «Турон 24»нинг қўшимча қилишича, ёнғинни ўчириш учун олтита экипаж сафарбар этилган.

Ёнғин оқибатида 150 квадрат метр майдондаги корхона ускуналари ва у ерда бўлган пенопласт хомашёнинг бир қисми ёниб кетган. Дастлабки тахминларга кўра, ёнғин пайвандлаш ишлари вақтида ёнғин хафсизлиги қоидаларига риоя этилмагани сабаб бўлган бўлиши мумкин.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
October 25, 2018 14:00
Haqiqiy sifatni qadirlovchilar uchun yuqori Sifatga ega va Qulay narxdagi💵 kiyim kechaklar do'koni !

🇹🇷Turkiya va 🇨🇳Pekin mahsulotlari

👉Re
al sifat va Real narx

👔👟KI
YIMLARNI KO'RISH👇👇
https://t
elegram.me/joinchat/AAAAAEiWMcZpNuU-3_os0A
October 25, 2018 13:04
​​Пётр Каримов ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ўртасидаги суд иши ёпилди

Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ўғли Пётр Каримов ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ўртасидаги суд иши ёпилди: Пётр Каримов 24 октябрь куни ўзи бошлаган судга келмаган. Хабар беришларича, суд иши даъвогар ва жавобгар ўртасидаги муддатдан олдин келишувга мувофиқ ёпилган.

Пётр Каримов Москва шаҳрининг Тверь тумани судига «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясидан ўзига тегишли пул маблағларини ундириб бериш юзасидан даъво киритган эди. Шундан сўнг «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Пётр Каримовнинг ўз ихтиёри билан ишдан бўшагани ва унга маошини олиб кетиш ҳақида хабарнома жўнатилганлигини маълум қилди.

Ислом Каримовнинг ўғли бўлгани ҳақида унинг ҳаётлигида расман ахборот берилмаган. Биринчи Президентнинг уч фарзанди бўлгани ҳақида илк бор расман 2017 йилда маълумот берилганди. Кейинроқ унинг биринчи турмушидан Пётр исмли ўғли бўлгани айтилди. Пётр Каримов кўп йиллар «Ўзбекистон ҳаво йўллари» тизимида ишлагани эса суд машмашаси ортидан маълум бўлди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
October 25, 2018 12:11
«Мирзо Улуғбек» метро бекати яқинида Cobalt ёниб кетди. Нимага ёнгани номаълум. Жабрланганлар йўқ

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
October 25, 2018 11:17
​​Наманганда 746 минг долларни Қирғизистонга олиб чиқиб кетмоқчи бўлган икки ўзбекистонлик қўлга олинди

24 октябрь куни Наманган вилояти Чуст тумани Гова аҳоли пунктида хорижий валютани Ўзбекистон—Қирғизистон чегараси орқали ноқонуний равишда олиб ўтишга уринган икки Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.

«Газета.уз»нинг Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларидаги манбага асосланиб хабар беришича, ДХХ ходимлари чегарачилари билан бирга 746 минг доллар пулнинг ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олган.

Қайд этишларича, ушбу ҳолат юзасидан ДХХ органлари томонидан «қонунчилик доирасида чоралар кўрилган».

Наманганда катта миқдордаги долларни Ўзбекистондан Қирғизистондан олиб чиқишга уриниш вақтида қўлга тушиш — янгилик эмас. Сентябрь бошида 5,3 миллион долларни Қирғизистонга олиб ўтиши керак бўлган курьерлар қўлга олинган эди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
October 25, 2018 10:30
​​2019 йил 1 апрелдан мобил қурилмалар IMEI бўйича рўйхатга олина бошлайди. Бундан кўзланган мақсадлардан бири — ички бозорни контрафактдан ҳимоя қилиш

Ўзбекистонда мобил қурилмаларни ҳисобга олиш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, Ўзбекистонда мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари (IMEI-кодлари) асосида рўйхатга олиш бўйича тизим жорий қилинади.

Мақсад — мобил қурилмалардаги IMEI-кодлари тўғрилигини текшириш орқали уларнинг мулкдорлари ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш, аппаратлардан уларнинг эгаларини огоҳлантирмасдан ноқонуний фойдаланишга йўл қўймаслик ва сифатсиз қурилмалар сотилишининг олдини олиш.

Аввалроқ шу мазмундаги Президент қарори лойиҳаси эълон қилинган эди. Ўшанда рўйхатга олинмаган қурилмаларни мобил тармоқларга улашни тақиқлаш таклиф этилган эди. Бу мобил қурилмалар нолегал олиб кирилишини қисқартириш ва божхонада расмийлаштирилмаган товарни аниқлаш имконини бериши айтилган эди.

Аммо якунда ҳужжат ҳукумат қарори шаклида қабул қилинди. Унда юқорида тилга олинган мақсадлар тўғридан-тўғри белгиланмаган. Бироқ рўйхатга олиш фойдаланилаётган, олиб келинадиган ва ишлаб чиқариладиган мобил телефонлар ва мобил алоқа модулига эга қурилмаларга дахл этади.

Бунинг учун махсус ахборот тизими яратилади, UZINFOCOM унинг оператори этиб белгиланди. Идентификация кодини рўйхатга олиш ва мақомини текшириш хизматлари Интернет орқали кўрсатилади. Ҳудудларда рўйхатга олиш ва маслаҳат хизматларини кўрсатиш пунктлари ташкил этилади.

Рўйхатга олиш пулли бўладими, хизмат қиймати қанча бўлади, у қай тартибда кўрсатилади — буларнинг барини Ахборот коммуникациялари вазирлиги уч ой давомида белгилаши лозим. Вазирлар Маҳкамасининг ушбу масалалар юзасидан кейинги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқилади.

IMEI (инглизча International Mobile Equipment Identity — мобил қурилманинг халқаро идентификатори) — одатда, 15 та рақамдан иборат бўлган, аппаратнинг ўзида, аккумулятор батареяси остида, ўрамида ва кафолат талонида кўрсатиладиган уникал рақам. GSM, WCDMA ва IDEN тармоқлари уяли алоқа телефонлари, планшетлар ва айрим йўлдош алоқа телефонларида IMEI кодлари қўлланилади.

Кузатувчилар мазкур чора бозорда мобил қурилмалар нархининг ўсишига сабаб бўлишидан огоҳлантирмоқда, чунки энди айланма (контрабанда) йўли орқали олиб кирилган смартфон-у планшетларни ишлатиш имкони бўлмайди. Баъзиларнинг фикрича, бу қарор ортидан нафақат смартфон ва планшетлар, балки GSM тармоқдан фойдаланадиган авторегистраторлар, сигнализациялар, модемлар, ноутбуклар ва бошқа бир дунё нарсаларнинг ҳам нархи ошади.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
October 25, 2018 10:00
Beeline Biznes postpaid to'lov tizimidagi, korporativ abonentlariga M2M turkumidagi tarif rejalarni taqdim etadi.
👉🏼Batafsil ma'lumotni bu yerda o'qing! 💡💡💡 Beeline Business представляет тарифную линейку M2M для корпоративных абонентов постоплатной системы расчета.
👉🏼Бол
ее подробная информация тут! Реклама
October 25, 2018 09:09
​​Тошкентда энди атиги 1 сўмга сотиб олинган квартира орқали ҳам прописка олиш мумкин. Квартира янги қурилган «дом»да бўлса бўлди

Энди Ўзбекистон фуқаролари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган уйдан исталган нархда — ҳатто 1 сўмга сотиб олинган квартира орқали ҳам доимий прописка олиши мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг 22 октябрдаги қарори билан Ўзбекистон фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга шундай ўзгартиришлар киритилди.

2017 йил ёзида Ўзбекистон фуқаролари янги қурилган уйда кўчмас мулк сотиб олиш шарти билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискадан ўтиш имконини қўлга киритган эди. Лекин бунинг учун сотиб олинаётган квартира нархи энг кам иш ҳақининг 2500 баравари (25 октябрь ҳолатига — 406,7 миллион сўм)дан кам бўлмаслиги шарт эди. Энди шу шарт йўқ. Қолган ягона шарт — квартира янги қурилган «дом»дан бўлсин.

Чет эл фуқаролари эса, қайси тоифага мансублигидан қатъи назар, доимий прописка олиш учун нархи энг кам иш ҳақининг 3300 баравари (материал эълон қилинган санада — 608 млн 190 минг сўм) миқдоридаги квартира олишларига тўғри келади. «Шу тариқа, Ўзбекистоннинг бошқа минтақасида пропискага эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар кўпроқ тўлайдиган бўлди», — деб ёзади «Норма.уз».

Янги қурилган уй («дом», шу домдаги квартира) деганда мулк ҳуқуқи туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган бинони ва иншоотни, турар жойни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори асосида вужудга келган ва уни қабул қилинган пайтдан эътиборан уч йил ўтмаган мол-мулк тушунилади.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
October 25, 2018 08:18
​​Тошкентда қоидабузар ҳайдовчиларнинг «права»лари энди олиб қўйилмайди. Ҳозирча. Тажриба тариқасида

Ўзбекистон ички ишлар вазири 20 октябрь куни «Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий жарималарни тўлашнинг биллинг тизимини жорий этиш тўғрисида»ги буйруқни имзолади. Унда берилган топшириқлар 1 ноябрдан кучга киради.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий жарималарни тўлашнинг биллинг тизими тажриба тариқасида ишга тушурилади. Ушбу тизим қоидабузар ҳайдовчига жарима ҳақидаги маълумотни мобиль алоқа операторлари орқали SMS шаклда юбориш имконини беради.

Маъум бўлишича, ИИВ томонидан Ўзбекистон миқёсида йўл ҳаракати соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир маълумотларнинг ягона базасини ўз ичига олган, жарималар солиш тартиботлари ва уларнинг тўланишини назорат қилинишини таъминловчи «Маъмурий амалиёт» комплекс автоматлаштирилган ахборот тизими (КААТ) амалиётга жорий этилган.

Энди йўл инспекторлари «Маъмурий амалиёт» тизимидан фойдаланган ҳолда транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши биринчи марта ёки такроран содир этилаётганлиги бўйича фактни планшет/смартфонлар ёрдамида воқеа жойининг ўзида реал вақт режимида аниқлаши мумкин бўлади.

Энг асосий янгилик — ушбу тизим татбиқ этилиши муносабати билан қоидабузар ҳайдовчилардан ҳайдовчилик гувоҳномалари олиб қўйилмайдиган бўлди (албатта, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тўғридан-тўғри транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилишни назарда тутувчи моддасида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно).

Эслатиб ўтамиз, бу янгиликларнинг бари ҳозирча Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида ишга тушириляпти. Тажриба муваффақиятли чиқса, кейин бутун мамлакатга ёйилади.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
October 25, 2018 07:30
#Рақам. Шу муддатда Ўзбекистон бўйича ЙТҲларда 1607 киши ҳалок бўлган, биргина 22 октябрнинг ўзида 10 киши қурбон бўлди

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Publications of channel
Go to full channel publications archive
Get it on Google Play