Uzbek IYMON@iymon
IYMON Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар.
(Аҳзоб сураси, 41-оят)

Админ: @Eccedentesiast_interlocuter
Диний саволлар учун : savollar.islom.uz
Инстаграм: https://www.instagram.com/iymonofficial
Бот: @Iymonofficial_bot
HashFlare
Information
92 773
members
12.02%
0
publications
N/A
views per week
N/A
views per month
  • 0
    in this channel
  • 0
    from this channel
  • 0
    forwarded channels

:(

No one has rated this channel
Be the first!
Channel statistics
Show
Publications Last 10 publications
March 30, 2017 11:34
This publication contains an image.
#ulashing
Dunyo e'tirof etgan eng ulug' besh olimlar
@IYMON
February 11, 2017 15:36
Suralar kanaliga ulanish
manzili👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEDs12jQD1nicnHaNQ
January 29, 2017 12:52
This publication contains an image.
Ш.Мирзиёев: "Ҳар куни телевизордан Корея ва Ҳиндистон киноларини кўрсатавермасдан долзарб масалаларни кўтариш керак"
👉 http://kun.uz/24058503

@IYMON👈
January 21, 2017 11:25
#Hadis 📚
#Axloq_odob
Halokatga olib boruvchi yetti xil gunohdan saqlaninglar:
1⃣ Tangriga shirk keltirmoq.
2⃣ Sehr ishlari bilan shug’ullanmoq.
3⃣ Birovni nohaq o’ldirmoq.
4⃣ Sudxo’rlik.
5⃣ Yetimlar molini yemoq.
6⃣ Vatan mudofaasi uchun bo’layotgan urushdan qochmoq.
7⃣ Erli, mo’mina, iffatli ayollarni fohisha deb haqoratlamoq.

Do'stlaringizga ham ulashing
kanal manzili: 👇👇👇
👉👉👉🌺🌸 @iymon 🌸🌺
https://telegram.me/joinchat/Bm1jxDy1urkO4Vo1-NtMMw
January 15, 2017 05:54
This publication contains an image.
Кимдир ожиз бўлишига қарамасдан ўз кучига ишонади.
Кимдир қурби етишига қарамасдан ожизлигига ишонади.
@IYMON👈
January 9, 2017 14:53
Go‘zal qiroat
Alaq surasi
@iymon 👈
January 8, 2017 10:31
This publication contains an image.
@iymon
January 5, 2017 13:46
ИЛМГА МУҲАББАТ

Зайд ибн Собит ўн бир ёшидаёқ ўн еттита сурани ёд олган, тафсилотлари билан ўрганган эди. Расулуллоҳ Мадинага келганларида ҳузурларига Зайдни олиб киришди.

Ансорийлар: “Ё Расулуллоҳ , бу бола сизга нозил бўлган суралардан ўн еттитасини ёд олган”, деб айтдилар. Зайд Қуръон тиловат қилди. Унинг ширали овоз ва тартил билан (дона-дона қилиб) ўқиши Пайғамбаримизни ҳайратлантирди.

Кунларнинг бирида Расулуллоҳ : “Эй Зайд, сурёний тилини ҳам биласанми?” дедилар. Зайд эса у зотга: “Уни албатта ўрганаман, ё Расулуллоҳ”, деб жавоб берди. Бир ойдан оз муддатда шу тилда гаплашадиган бўлди.

Расулуллоҳ Зайдни қобилиятли, илмга муҳаббатли ва заковатли бўлгани учун Қуръонни кўчиришда ўзларига котиб қилиб олдилар. Кейинчалик ҳазрат Абу Бакр халифалиги замонида Зайд Мусҳафни жам қилиш ишларига масъул бўлди.

Дўстларингизга ҳам
улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/Bm1jxDy1urkO4Vo1-NtMMw
January 4, 2017 11:56
#ФАРОСАТ

• ИНСОФ

• Ҳазрат раҳимаҳуллоҳ ҳаж сафарида бўлганларида араблардан айрим аҳли илмлар зиёратга келишибди. Суҳбат асносида зиёратга келганлар орасидан бириси тўсатдан Ҳазратга:
- Сиз томондаги одамлар «Аллоҳ қаерда?» деган саволга, «Осмонда» деб жавоб берган кишини ваҳобий, деб таъна қилишар экан. Шу инсофданми, тақсир?! - дея эътирозли оҳангда савол бериб қолибди.
• Ҳазрат унга қараб:
- Агар осмонда демаса, у кишини сизлар нима деб атайсизлар?!- дебдилар.
- Кофир, деймиз!- дебди ҳалиги киши шошилиб.
Шунда Ҳазрат:
- Мусулмонни ваҳобий деб таҳқирлаш инсофсизлик бўлар, балки. Лекин ваҳобий ҳам мусулмонку! Аммо сиз мусулмонни кофир деяпсиз. Ҳақиқий инсофсизлик буниси эмасми?! - дебдилар.
• Берган саволидан ўзи кутмаган жавобни олган ҳалиги киши мум тишлагандек жим қолибди.
@iymon 👈
January 4, 2017 06:45
Куёв болам

Куёв болам, ўз болам,
Мани қора кўз болам,
Дилимда бир сўз болам,
Қизим ёмон, сиз яхши.

Eрка болам, арслоним,
Ойим турган осмоним.
Қўлингиздадур жоним,
Қизим ёмон, сиз яхши.

Йигит борми сиздай мард?
Юраги тоза бегард.
Икки дунё кўрманг дард,
Қизим ёмон, сиз яхши.

Биз темир, сиз тиллосиз.
Биз оми, сиз муллосиз.
Биз нодон, сиз доносиз.
Қизим ёмон, сиз яхши.

Қизимнинг ўзи аҳмоқ!
Юрарди сизни мақтаб.
Бир кептида аразлаб,
Қизим ёмон, сиз яхши.

Тириклик деб юрсангиз,
Уй-жоим деб турсангиз,
Нима қипти урсангиз?
Қизим ёмон, сиз яхши.

Рўзғор хуржун бўлади
Гоҳ камиб гоҳ тўлади.
Хотин деган кўнади,
Қизим ёмон сиз яхши.

Болам, сизда ихтиёр,
Бўлмайлик озор, безор.
Ўртада болалар бор,
Қизим ёмон сиз яхши.

Кўп яшанг, юзга етинг,
Қиз тушгурни афв этинг,
Алдаб-сулдаб опкетинг,
Қизим ёмон сиз яхши.

Кўчада ётсангиз ҳам,
Маст бўлиб қотсангиз ҳам,
Чойнакни отсангиз ҳам,
Қизим ёмон сиз яхши.

Бўлсангиз ҳам майлига,
Юрсангиз ҳам ўнгу-чап,
Ман ҳамиша сиз тараф,
Қизим ёмон сиз яхши.

Соғлигида сизники,
Ўғлиники қизники,
Касал бўлса бизники,
Қизим ёмон сиз яхши.

Тақсиримсиз, хўжамсиз
Қимматбаҳо ўлжамсиз
Ўзим очган жўжамсиз
Қизим ёмон сиз яхҳси.

Марҳабохон уққаним,
Гўнгга ғунча суққаним,
Гуноҳим қиз туққаним,
Қизим ёмон сиз яхши!

Марҳабо Каримова

Дўстларингизга ҳам
улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/Bm1jxDy1urkO4Vo1-NtMMw
Publications of channel
Go to full channel publications archive
Get it on Google Play