Uzbek Muxlis.uz@muxlisuz
Muxlis.uz "Шайх Зайниддин" жомеъ масжиди
Расмий диний-маърифий веб-сайт. Muxlis.uz Гувоҳнома №0979

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg

https://www.youtube.com/c/MuxlisUzb

http://fb.me/www.muxlis.uz
Information
67 417
members
16.25%
0
publications
N/A
views per week
N/A
views per month
  • 0
    in this channel
  • 0
    from this channel
  • 0
    forwarded channels

:(

No one has rated this channel
Be the first!
Channel statistics
Show
Publications Last 10 publications
November 4, 2018 15:47
“Тавозеълик – бу ҳақиқатни гарчи ёш боладан, ўқимаган ёки жоҳил одамдан эшитганда ҳам уни қабул қилишдир”.
Фузайл ибн Иёз

ХАЙРЛИ ТУН
November 4, 2018 14:14
​​Мазкур наът муаллифи Юсуф Наби (1642-1712) Урфада туғилган ва Истанбулда вафот этган. Ўз даврининг истеъдодли ижодкорларидан бири. Усмонли давлатида девонхона котиби лавозимида ишлаган, бир неча бор ҳаж сафарида булган. Ундан “Девони Наби”, “Таржимаи ҳадиси арбаъин”, “Муншаот”, “Фатҳномаи Камонича”, “Туҳфатул ҳарамайн. “Зали сияри Вайсий”, “Хайрабод”, “Сурнома” каби асарлар мерос қолган. Уни Оврупа ўлкаларига ҳам машҳур қилган асари “Хайрия” достонидир.
November 4, 2018 14:14
Юсуф Набий 1678 йил султондан рухсат олиб, муборак ҳаж сафарига отланади.
Ҳижоз йулида азбаройи Расули акрамга муҳаббати туфайли Юсуфнинг кўзига ҳеч уйқу келмайди. Тун-кун ҳаяжон ичра, уй-кечинмалари билан сафар қилади. Мадина сари яқинлашар эканлар, бир манзилда тунаш учун тўхтайдилар. Юсуф карвондаги ҳамроҳларидан бири — мансабдор кишининг қиблага оёқ узатиб ухлаётганини кўриб қолади. Ҳаяжон билан ўша кимсани уйғотар экан, ушбу наътни айта бошлайди:

Сақлан тарки адабдан, куйи маҳбуби Худодир бу!
Назаргоҳи илоҳийдур, мақоми Мустафодир бу!
Фазилатда Ҳабиби Кибриёнинг хобгоҳидур,
Мувофиқ бўлса — арши жаноби Кибриёдир бу!
Бу хокнинг партавидин бўлди даижури одам зоил,
Имодин очди мавжудот, ду чашми тўтиёдир бу!
Фалакда моҳи нав Бобус Саломнинг сийна чокидур,
Унинг қандили Жавзо, матлаи нури зиёдир бу!
Мурооти адаб шарти ила кир, Иаби, бу даргоҳа,
Матофи қудсиядур, бусагоҳи анбиёдир бу!

Мазмуни: “Тарки адабдан сақлангин, зеро бу жойлар Аллоҳнинг севимли бандаси — Ҳазрати Расулуллоҳ юрган жойлардир. Бу жойларга Ҳақ таолонинг назари тушган ва у Мустафо (танланган пайғамбар)нинг мақомидир; Бу жойлар Аллоҳ ҳабибининг оромгоҳидир. Фазилат жиҳатидан қарасанг, Жаноби Кибриёнинг арши устидадир; Бу муборак жойлар туфроғининг нуридан зулматнинг қоронғуликлари тугади. Зеро, мавжудотнинг кўзларини очди, (бу хок) кўр кўзларга шифо берувчи сурмадир; Самодаги янги чиққан ой ул зотнинг эшигида тургувчи қалби ярали ошиқдир. Ҳатто, юлдузи ҳам ул зотнинг нури зиёсидандир. Эй Наби, бу даргоҳ ерларига кирар экансан, одоб шартларига риоя қилгин. Зеро, бу жойлар улуғ фаришталарнинг ҳам парвона булиб, пайғамбарларнинг ҳам ўпиб тавоф этадиган жойидир”.

Ўша амалдор бу оташин мисралар маъносини тушунгач, дарҳол оёғини йиғиб олади ва “Бу шеърни қачон ёздинг? Сендан бошқа одам буни ўқимадими? Эшитмади-ми?” дея сўроқлай бошлайди. Юсуф: “Бу шеъримни шу ердагина тўқидим. Сизни шундай ҳолатда кўргач, ўзимни тута олмай, шу оннинг ўзидаеқ овозимни чиқариб айтдим. Иккимиздан бошқа биров буни билмайди”, деди. Шунда уша амалдор енгил нафас олиб, “Модомики бу шеърни шу ерда айтган булсанг, шу ернинг ўзида қолсин. Бошқа бировга билдирсанг, сен учун яхши булмай-ди”, дея шоирга дағдаға қилди. Юсуф Наби ҳеч нарса демади. Карвон йўлида давом этади ва бомдод намозига яқин Пайғамбар масжидларига етиб келди. Масжид минорасидаги муаззинлар негадир азон айтишдан аввал шоирнинг: “Сақлан тарки адабдан...” наътини ўқишаётган эди.
Юсуф ҳам, уўша амалдор ҳам ҳайрону лол қолишди. Намоздан сўнг Наби масжид муаззинини излаб топди ва: “Худо ва Расулуллоҳ ҳаққи, илтимос қиламан, азондан олдин айтганингиз наътни кимдан ва қачон ўргандингиз?” дея суради. Муаззин ниҳоятда босиқ оҳангда шундай жавоб берди: «Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу кеча Масжидун Набийдаги барча муаззинларни шарафлантириб, тушларига кирдилар ва айтдилар: “Умматимдан Юсуф исмли бир зот мени зиёрат қилгани келмоқда. Унинг менга ишқи ҳар нарсадан устундир. Бугун бомдод намози азонидан аввал унинг менга аталган ушбу шеърини айтиб, Мадинага кириб келишини қутланг”. Биз ҳам жаноби Расулуллоҳнинг амрларини бажардик».
Чексиз ҳаяжон ва севинч ичида қолган шоир “Ҳақиқатдан ҳам шундай дедиларми? Ул икки жаҳоннинг Пайғамбари мен каби бир бечора ва гуноҳкорни ўз умматларидан ҳисоблаб, лутф этдиларми?” дея йиғлаб сурай бошлади. Муаззиндан: “Ҳа, албатта!” жавобини олгач, ҳушидан кетиб йиқилди.
Ҳа, чин дилдан, меҳру муҳаббат билан ёзилган шеърий мисралар соҳибини у кутмаган дамда илоҳий лутфу марҳаматга буркади.
November 4, 2018 10:42
Ўзи учун яшаган роҳат-фароғатда яшайди. Лекин кичик одам бўлиб яшайди ва кичик одам бўлиб ўлади.

 Shayx Mutavalliy Sha’roviy
November 4, 2018 07:53
​​КИМ ТАНИСА РОСУЛУЛЛОҲНИ!

Фарқлаш зарур ҳар бир кишига
Савоб ила зарар, гуноҳни.
Пухта эрур, билинг, ишига
Ким таниса Росулуллоҳни!

Ҳар ким йўлда ҳориб толади,
Охир келиб қулаб қолади.
Ислом йўлин билиб олади
Ким таниса Росулуллоҳни!

Ибодати бир истироҳат,
Кўрмас асло руҳий талофат.
Кўксин силар ҳақиқий роҳат
Ким таниса Росулуллоҳни!

Мусибатни ким қарши олар
Деган савол янграса агар,
Мусибатни жим қарши олар
Ким таниса Росулуллоҳни!

Нажас ҳоким этмас дидини,
Қўрқитолмас кўкнинг тутуни!
Тўймас ҳидлаб замин ҳидини
Ким таниса Росулуллоҳни!

Тушида ҳам айтар зикрни,
Тарк айламас асло шукрни.
Тушунади Абу Бакрни
Ким таниса Росулуллоҳни!

Ўлимга тик юра олади,
Жаннатни ҳам кўра олади.
Таҳажжудга тура олади
Ким таниса Росулуллоҳни!

Кўз ёшидан ташкил бўлар кўл,
Чалғитолмас бирон битта йўл.
Хотинига кўтаролмас қўл
Ким таниса Росулуллоҳни!

Яна дўстлар, неларни дейин?!
Қизиқтирмас уни сўм, тийин!
Овқат ейди қўшнидан кейин
Ким таниса Росулуллоҳни!

Онасига тик қаролмайди,
Отасига тик боролмайди,
Аҳлига ҳам ўшқиролмайди,
Ким таниса Росулуллоҳни!

Умид қилмай асло бировдан,
Дўзах қаттиқ дегай оловдан,
Билмас недир қочишлик ёвдан
Ким таниса Росулуллоҳни!

Билишлик-чун хилқат ҳилмини
Ва эитшга кашф тилсимини
Ўрганади дунё илмини
Ким таниса Росулуллоҳни!

Обрў ила мансаб талашмас,
Дўсти билан маркаб талашмас.
Мўмин билан мазҳаб талашмас
Ким таниса Росулуллоҳни!

Ҳар гиз илм томон отлатар,
Баъзан мажбур кулиб додлатар
Боласига Ёсин ёдлатар
Ким таниса Росулуллоҳни!

Тилларини тийиб юради,
Диним Дея куйиб юради.
Тоза кийим кийиб юради
Ким таниса Росулуллоҳни!

Саҳоватдан хулла, тўн бичар,
Фақирларга кийимин ечар.
Шахсиятдан дин деб воз кечар
Ким таниса Росулуллоҳни!

Дин ишига ходим бўлади,
У ўлса гар мотам бўлади,
Энг чиройли одам бўлади
Ким таниса Росулуллоҳни!

Ризқларини ҳалолдан терар,
Ва уйига жилмайиб кирар.
Саломини биринчи берар
Ким таниса Росулуллоҳни!

Сийрат ила дил топар малҳам,
Ул зот уйи маънавий маҳрам!
Озор бермас чумолига ҳам
Ким таниса Росулуллоҳни!

Пешонасин шамол ҳам силар
Балиқлар ҳам саодат тилар,
Қалбида ҳам таҳорат қилар
Ким таниса Росулуллоҳни!

Биродар дер ҳар бир кишини,
Кулса ойдек кўринг тишини!
Ўнгда қилмас чап қўл ишини
Ким таниса Росулуллоҳни!

Фақирлиги жуда ҳам чирой,
Ўртаҳоли қурмайди сарой!
Бой бўлса ҳам энг чиройли бой
Ким таниса Росулуллоҳни!

Ёш ҳолати ипакдан ҳарир,
Йигитлиги вазмин ва оғир!
Қариса ҳам чиройли қарир
Ким таниса Росулуллоҳни!

Ҳалол йўлда ҳориб, толмайди,
Ҳақиқатга индаёлмайди!
Савдо қилса алдаёлмайди
Ким таниса Росулуллоҳни!

Қалби ғамгин турар кулса ҳам,
Иродаси метин сўлса ҳам.
Донишманддир фаррош бўлса ҳам
Ким таниса Росулуллоҳни!

Ёлғондакам гул тутолмайди,
Мусибатда бол ютолмайди.
Қиёматни унутолмайди
Ким таниса Росулуллоҳни!

Тинглаб дам оласиз сўзини,
Шод бўласиз кўриб юзини.
Танигайдир хуллас ўзини
Ким таниса Росулуллоҳни!
November 4, 2018 07:03
Эҳтиром


Турк ҳукмдорларидан Султон Маҳмуд Ғазнавий тақвоси, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларига уйғун яшагани ва адолатпарварлиги билан машҳур эди. Унинг бир вазири бўлиб, вазирнинг Муҳаммад исмли ўғли Султонга котиблик қиларди.
Бир куни Маҳмуд Ғазнавий котибни исми билан эмас, “Эй вазирнинг ўғли”, деб чақиради. Бу ҳолдан котиб сергакланиб, подшоҳни ранжитадиган бирор иш қилдимми, дея хавотирга тушади. Воқеани отасига айтиб, маслаҳат ҳам сўрайди. Аммо подшоҳ кейинроқ унинг ўғлини яна исми билан чақирганини кўриб, минг андишада подшоҳдан: «Ўғлим хатосини ўнгладими, уни яна ўз исми билан чақиряпсиз?» деб сўрайди. Подшоҳ: «Ташвишланма, доим ўғлингнинг отини айтиб чақирганимда таҳоратли бўлар эдим. Ўша сафар таҳоратим йўқ бўлгани учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак исмларини тилга олгим келмади», деб жавоб берди.
(«Сиз Пайғамбарни кўрганмисиз» китоби.)
November 4, 2018 01:02
Борлиқ (коинот) ҳақида тафаккур қилиш Аллоҳни буюклигини билиш учун воситадир.

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ. ХАЙРЛИ ТОНГ
November 3, 2018 16:10
Тунда таҳажжудга тура олмасангиз, уйқудан аввал икки ракаът намозни адо қилиб қўйинг! Иншаллоҳ тунимиз гўзал ибодатлар билан безансин!
November 3, 2018 16:09
{إِنَّ فِي خَلْقِ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَاخْتِلَافِ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ لَآيَاتٍ لِأُولِي الْأَلْبَابِ (190) الَّذِينَ يَذْكُرُونَ اللَّهَ قِيَامًا وَقُعُودًا وَعَلَى جُنُوبِهِمْ وَيَتَفَكَّرُونَ فِي خَلْقِ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ رَبَّنَا مَا خَلَقْتَ هَذَا بَاطِلًا سُبْحَانَكَ فَقِنَا عَذَابَ النَّارِ}.

«Осмонлар ва ернинг яралишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиниб туришида ақл эгалари учун аломатлар борлиги шубҳасиздир. Улар турганларида ҳам, ўтирганларида ҳам, ётганларида ҳам Аллоҳни эслайдилар ҳамда осмонлар ва ернинг яралиши ҳақида тафаккур қиладилар...» (Оли Имрон, 190 – 191-оятлар).

ТУНИНГИЗ ЗИКР-У ДУОЛАР ИЛА ЗИЙНАТЛАНСИН
November 3, 2018 12:39
​​Кунлардан бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорий саҳобийлардан бирининг боғига кирдилар. Боғнинг салқинроқ бир жойида суви қуриб қолган бир кичикроқ қудуқ бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб шу қудуққа муборак оёқларини солиб ўтирдилар. Ортларидан Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу у зотни қидириб келиб, у киши ҳам оёқларини солиб ўтирдилар, кетларидан Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу келиб, худди шундай ўтирдилар. Сўнг Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу келиб қолдилар. Ҳолбуки, у кишига бу қудуқда жой қолмаганлиги учун бошқа жойга ўтирдилар. Аллоҳ таолонинг тақдири билан бу ажралмас уч дўстнинг бир қудуққа оёқларини солиб ўтиришлари ҳикмати уларнинг бир қабрга қўйилишларига боғлиқ бўлди…

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг касалликлари кучайиб кетганидан кейин барча аёлларидан Оиша розияллоҳу анҳонинг уйида қолишга изн сўрадлар. Чунки, Оиша розияллоҳу анҳо аёлларининг ичида энг ёши эдилар. Аёллари рухсат бергач, ўша уйда турдилар ва шу уйда, олтмиш уч ёшларида вафот этдилар. Дафн этилган жойлари ҳам шу уй бўлди.

Маълумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин ўринларига Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу халифа бўлганлар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу “Вафот этганимда мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оёқ томонларига дафн этинглар”, деб илтимос қилдилар. Барча бунга рози бўлди. У зот ҳам олтмиш уч ёшларида вафот этдилар ва васият қилган жойларига, Оиша онамизнинг уйи, Набий алайҳиссаломнинг оёқ тарафларига дафн этилдилар.

Вафотларидан кейин ўрниларига Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халифа бўлдилар. У зот ҳам вафот этсалар, Оиша розияллоҳу анҳодан шу уйга қўйилишга рухсат сўрадилар. Шунда Оиша розияллоҳу анҳо: “Мен бу жойни ўзимга сақлаётган эдим, майли, ўрнимни Умарга бердим” дедилар. Ҳикматни қарангки, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳам олтмиш уч ёшларида вафот этиб, шу уйга дафн этилдилар. Бу уйда бўш жой қолмаганлиги боис Оиша розияллоҳу анҳо бошқа ерга қўйилдилар.
“Қиёматли дўст – ажралмас”, деб, бекорга айтилмайди. Мана бир минг тўрт юз йилдан ўтибдики, бу уч дўст ҳали ҳам бир уйда, бир жойда, ҳали ҳам биргалар..!
Publications of channel
Go to full channel publications archive
Get it on Google Play