Uzbek She'r sehri@sherSehri
She'r sehri Ўзбек шеъриятининг кечаси ва бугуни бир ерда - ушбу каналда!

Aдминлар: @DilDost
@HusanMaqsud

Creator: Хуршид Абдурашид
HashFlare
Information
1 071
members
3.85%
0
publications
N/A
views per week
N/A
views per month
  • 0
    in this channel
  • 0
    from this channel
  • 0
    forwarded channels

:(

No one has rated this channel
Be the first!
Channel statistics
Show
Publications Last 10 publications
September 22, 2018 15:56
September 22, 2018 14:47
“Navsoz” kinofestivalida “Choy” filmi Gran-prini qoʻlga kiritdi
⭕️ Batafsil: https://bit.ly/2znvI35
September 22, 2018 08:45
YIGIRMA VA O'TTIZIMNING ORASIDA

Qo'shig'iga to'ldirolmay bir falakni
Qiyom o'tdi, kun ko'ksimga og'ayotir.
Yuragimdan boshlab berdim kamalakni
Dil shahriga yomg'irlari yog'ayotir.

So'zga sig'mas O'zi bilgan tavbalarim,
Ismin aytsam fayzi ketgay, fayzi ketgay.
Qosh qoraysa imlayverar qiblalarim
Ishqlar mensiz gunoh etgay, gunoh etgay.

Yukim ortdi etagimga yulduz terib,
Yupun jonning savdosiga xato keldim.
Ot o'ynatgan dunyosiga salom berib
Qish to'kildim, yoz to'kildim, kuz to'kildim.

Shabnam borar tong yuzida buloq bo'lib,
Xaritaga aylanadi karvon yo'li.
Dil elandi ko'pkarida uloq bo'lib-
Chap yelkamga botib ketgan kimning qo'li.

Tushlar, sizga kechagidek yig'lolmayman,
Ko'zlarimga qarab bering, tinchlikmikan.
Soqov aytgan nolalarsiz yasholmayman
Ichimdagi arazkashim tirikmikan.

Eng so'ngida to'kiladi jon ohori,
Davri-davron, cho'michingda bormanmi, ayt.
Tovonimdan cho'kayapman jimlik sari
Tuproqlarim aytgan sado, men bo'lib qayt.

Yo'l topolmay oyog'imga yo'l surinar,
Jim turibman qiyomatning qorasida.
Qay tomonga boray desam, o't ko'rinar
Yigirma va o'ttizimning orasida.

Men anglagan saxovatni bilms olam
Ming o'xshayman ozib-to'lgan oylariga.
Qismatiga ko'nmay yurgan soqov odam,
Tosh otib tur yuragimning soylariga.

© Nargiza ODINAYEVA

@sherSehri
September 22, 2018 05:30
ЖАНГ

Туғилдинг жангчисан!
Кўзларингни оч.
Йиғлайсан чалинади бонг.
Куласан чалинади бонг.
Биринчи қадаминг - биринчи зарбанг,
Гўдаклик кўзларин очмайди шу тонг.
Йиқилиб қонаган бошингга,
Бойланар онангнинг рўмоли.
Отангнинг далдасин кўтариб,
енгмоқчи бўласан дунёни.
Йилларнинг бошига туширасан мушт,
Кунларнинг бўйнига иласан гуноҳ.
Ҳар куни ўзинга бўласан мағлуб,
Саволларинг мағлуб.
Савобларинг мағлуб.
Ҳаммаси ўзингнинг қурбонинг.
Ҳаётнинг муштлари тугамас,
Тугамас жанчиси дунёнинг.
Олдинда муҳим жанг,
Ишқ жанги - соғинч жанги.
Севганингнинг кўзига,
Ёмғирдай ёғиш жанги.
Ютолсанг висолга эгасан!..
Шамолга айланар нигоҳинг,
Оловдек ёнади ҳар панжанг.
Зарбалар!
Зарбалар!
Зарбалар!
Ҳар ёққа сочилар ҳисларинг.
Севи-и-б юмулади кўзларинг -
Севи-и-б очилади кўзларинг.
Муштлардан юрагинг синади,
тугайди оҳирги умидинг.
“Барибир мен сени севаман", -
Шу сўзнинг устига қуладинг.
Ўртага айрилиқ тушади,
Бошланади тескари саноқ.
Ўн!
Тўққиз!
Саккиз!
Турсангчи-турақол осонми севмоқ.
Етти!
Олти!
Беш!
Севганинг кўзини юмади...
Тўрт!
Уч!
Икки!
Бир!
Ҳаммаси тугади...
Лекин сен жангчисан -
жанг қилишинг шарт.
Жанг қилиб уйландинг бошқа бир қизга,
Жанг қилибъумрини қаритдинг.
Қувонса - қувондинг жанг қилиб,
Йиғласа жанг қилиб ёшини артдинг.
Жанг қилиб ичишни ўргандинг!
Жанг қилиб кетишни ўргандинг!
Жанг қилиб кечишни ўргандинг!
Отангни кўмасан ютқазиб...
Онангни кўмасан ютқазиб...
(Жудолик!)
Рақибинг жўнатар қабрга,
Муштинга гулдаста тутқазиб!
Йиғлама..!
Йиқилсанг очидан ўлади боланг,
Йиқилсанг очидан ўлади боланг!
Энди сен жангларни сотасан,
Ютқазиб болангни боқасан!
Ютқазиб ўғлингни уйладинг,
Ютқазиб узатдинг қизингни!
Ҳар жангда ҳаммаси тугади,
Ҳар жангда ўлдирдинг ўзингни!
Бир куни бошланди ҳақиқий бир жанг,
Бу сафар ҳаётга осон енгилдинг.
Болангнинг қўлига йиқилдинг...
Бу жангда тескари санамас ҳеч ким,
Бу жангга тескари қарамас ҳеч ким.
Ҳаммаси бир гапни қайтариб айтар,
“Калима қайтар ота, калима қайтар!"
Тилингга жанг бўлиб келар калима,
Лабингдан жанг бўлиб чиқар калима...
Ўғлингни босади ваҳима...
Қизингни босади ваҳима...
Жанг қилиб жонингни қиласан таслим.
Сен тупроқ ҳидини туйган бир маҳал.
Қабрингнинг тошига суратинг илиб,
Давомчинг қўлини кўтарар ажал!

© Шоҳрух Нажот

@sherSehri
September 21, 2018 17:44
МЕН ҲАМ СЕВАМАН!
Ойдин кечаларда кўкка кўз тикиб,
Ёруғ юлдузлардан севги кутдим мен.
Ҳар юлдуз тиғига руҳ билан тегиб,
Узун тунлар бўйи кутиб ўтдим мен.
Юрғанда, турганда ҳар гўзал нарса,
Меним кўзларимга севги кўринди.
Севгига ёт бўлган ҳақиқий шуъла,
Ўтлар, оловлар-чи,
пирпираб сўнди!
Йигитлик кўкариб яшарған дамда,
Ҳар юмшоқ товушқа тутқун бўлдим мен…
Ҳар гўзал чеҳрага кўнгил берганда,
Борлиқни у учун қурбон қилдим мен…
2
Энди у кунларим ўтиб кетдилар….
Энди турмушимда ойдин кечлар йўқ.
Вафосиз севгилар учиб битдилар…
Англадим севгида ҳар кўнгил бузуқ!
Кўнглим қуруқ эмас, яна севги бор.
Фақат бу севгида алданиш йўқдир.
Ҳорган кўзларимда хаёл яна бор,
Фақат у хаёллар нурдан тиниқдир.
Энди ҳар нафасда яна куямен,
Фақат мажнун бўлиб элни севамен,
Унға ҳурмат билан бўйин эгамен,
Бошимни у учун дорга қўямен !..

Тошкент, 1923

Чўлпон

@sherSehri
September 21, 2018 16:11
ГАП ТЕГАДИ

(Хуршид Абдурашидга)

Ёпиғлиқ қозонни ёпиғлиқча кўр,
Бўш қозон бўлса ҳам, оғир, негадир.
Баландга сакрама. Имиллаб югур -
Йўқса, гап тегади.

Ҳар жойда рост айтиб бўлмайди, ахир,
Ширин ёлғон аро рост сўзинг сағир,
Ҳамма гапирганда ҳаммадай гапир,
Йўқса, гап тегади.

Баландроқ сакрасанг пастга тортишар,
Эгилсанг елкангга ўзин ортишар,
Сал катта гапирсанг оғзинг ёпишар,
Йўқса, гап тегади.

Борлигинг ҳеч кимга зарар қилмасин,
Гапларим ёқмаса, ғашинг келмасин,
Буни ёзганимни биров билмасин -
Йўқса, гап тегади.

© Дадахон Муҳаммадиев

@sherSehri
September 21, 2018 15:13
* * *
Биз учрашув белгиладик бугун.
сенга айтмасдан, севгини ҳам
таклиф қилдим
дастурхонимизга...
Таниш, бу Cевги!
Севги, бу ўша...
– Танишганимдан хурсандман, – деди Cевги...
лекин сен индамадинг.
Севги учинчи стулга ўтирди, ийманиб…
Қисматга буюрдик:
– Уч тақсим, ҳарорат,
икки дона ҳайрат ва
уч финжон кайфият...
Қисмат буюртмани олди гап-сўзсиз,
(унинг иши шу ўзи аслида...)
даврамизда тўзғиди
сукунатнинг чўкиндиси...
сен кўзингни узмай
ўтирдинг столнинг оёғидан.
Мен чўкиндилар билан
бўлдим овора. Шўрлик Севги эса
кутди Қисматнинг келишини.
...Қисмат патнисдан столга
кўчирди чинни идишларни.
Севги ҳароратга қаради, тамшаниб.
Мен узалдим ҳайрат бўлакларига.
Сен эса кайфиятга қиё ҳам боқмадинг.
Сездим. Ўзбошимчалик
қилганимни, наздингда,
Сездим. Меҳмоним бевақт
ташриф буюрганини, сенингча...
Сездим. Унинг бегона
эканини мизожингга...
Шартта жўнадим кассага томон,
бор бахтим ечиб олинди
Қисматнинг терминалида...
қимматга тушсам-да гарчи,
гарчи кўзинг бўлса-да камзулимда,
қайтмадим.
Қайтмадим.
Қайтмадим!
Сен эса Севги
билан қолдинг,
ҳувиллаб.

© Алибек Анварий

@sherSehri
September 21, 2018 13:59
Мен учун Ватан тушунчаси тил ва диндан иборат.
Шу иккисидан бири бўлмаса Ватан ҳам йўқдир.

© Шароф Бошбеков
@sherSehri
September 21, 2018 13:42
September 21, 2018 12:24
* * *

Умримни ўткинчи сабога бердим,
Энг сўнгги чақамни гадога бердим,
Бу телба руҳимни Худога бердим…
Сабо олиб борди, гадога берди,
Гадо йиғлаб борди, Худога берди.
Худо мени сенга хатога берди,
Сен мени кимларга бердинг, Азизим?

© Зебо Мирзо
Publications of channel
Go to full channel publications archive
Get it on Google Play