Uzbek Xushnudbek.uz@xushnudbek
Xushnudbek.uz Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг Телеграм каналига хуш келибсиз!

http://xushnudbek.uz

http://fb.com/xushnudjohn
Information
53 884
members
0
publications
N/A
views per week
N/A
views per month
  • 0
    in this channel
  • 0
    from this channel
  • 0
    forwarded channels

:(

No one has rated this channel
Be the first!
Channel statistics
Show
Publications Last 10 publications
November 4, 2018 11:11
«Талабалар кубоги-2018»нинг Тошкент шаҳридаги минтақавий саралаш турнирида қуйидаги жамолар ғолибликни қўлга киритди ва Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди:

1-ўрин: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети
2-ўрин: Тошкент давлат юридик университети
3-ўрин: Тошкент тиббиёт академияси
4-ўрин: Тошкент молия институти
5-ўрин: Тошкент давлат техника университети
6-ўрин: Тошкент педиатрия тиббиёт институти

Энди улар республикада ғолиблик учун 16 ноябрь куни бошқа минтақа ғолиблари билан куч синашади.
November 4, 2018 09:04
Ушбу саволнинг тўғри жавоби:

ЖАВОБ: Қўлга сув қуйиш
Изоҳ: Ўзбек халқида меҳмон келганда қўлга сув қуйиш одати бор. Қарангки, ушбу одатнинг ҳам ўз қоидалари бор экан.

P.S.: мазкур савол Фарғона минтақавий саралаш босқичида берилган ҳамда кўпчилик жамоалар топганди.
November 4, 2018 06:15
Тошкент шаҳрида «Заковат» бўйича «Талабалар кубоги-2018» турнирига старт берилди. Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидан 35 та жамоа Италия йўлида куч синашмоқда.
November 4, 2018 05:43
Мияни озгина чархлаб олишга нима дейсиз?

«Заковат» бўйича «Талабалар кубоги» турнирида ўйналган саволлардан бири:

Ўзбек миллий этикетига кўра, унинг биринчиси озгина, иккинчиси ундан сал кўпроқ, учинчиси тўхтатилгунча бўлиши лозим. Диққат савол, гап нима ҳақида кетмоқда?

Вақт кетди!

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
November 3, 2018 10:48
​​Навоий вилоят прокурори Қорақалпоғистонга прокурор бўлди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 2018 йил 3 ноябрдаги Қарорига асосан Каримов Хидир Саматович Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига тайинланди.

Х.Каримов 1967 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1994 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1996 йилда Китоб туман прокуратурасида бошлаб, Қашқадарё вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2011 йилдан Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

2017 йилнинг март ойидан шу вақтгача Навоий вилоят прокурори лавозимида ишлаган.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
November 3, 2018 06:28
​​2019 йилдан меҳнат дарфтарчасидан воз кечилади, ўрнига электрон база жорий этилади

Ёдингизда бўлса, 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сонли Президент Фармонида ходимларнинг иш жойи ва давлат ижтимоий суғуртасига тўлов қилган даври бўйича рўйхатга олишнинг «электрон меҳнат дафтари» тизимини жорий этиш, 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб биринчи марта ишга жойлаштирилган ходимларга қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчалари берилишини тўхтатиш вазифаси белгиланган эди.

Ушбу Фармон ижроси амалда таъминланадиган бўлди, демоқда Турон24.

"Меҳнат дафтарчалари бизда СССР давридан қолган ва улар фойдаланиш учун жуда ноқулай. Улардан воз кечиш вақти келди. 2019 йилдан ишга кирмоқчи бўлган ходимлар меҳнат дафтарчасини очишларига тўғри келмайди, эндиликда улар шунчаки ўз маълумотларини электрон базага киритишса бас", - деди Молия вазирининг ўринбосари Дилшод Султонов.

Бўлажак базада ходимнинг барча меҳнат фаолияти ва даромади акс этади. Керакли маълумотни ходимнинг паспорт маълумотларини базага киритган ҳолда олиш мумкин бўлади.

"Ҳозир солиқ идораси электрон базанинг асосини ишлаб чиқмоқда ва ушбу дастур деярли тайёр. Эндиликда ўз ойлик маошингиз ҳақида "Telegram"даги @oylikuzbot боти орқали билиб олиш мумкин. Ушбу бот қанча ойлик маош тўлангани ва қанчаси солиққа ушлаб қолинганини кўрсатади. Шунингдек, бот маошнинг қанча фоизи нақд пулда ва қанчаси пластик картада берилганини кўрсатади", – деди Дилшод Султонов.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
November 3, 2018 06:04
​​Марғилон вокзалидаги ажойиб «табличка».

Туалет => xojatxona;
Камера хранения => Yuk saqlash xonasi

Милиция эса негадир «Uzoq muddat xonasi» экан. Уёққа кирсанг узоқ муддат қолиб кетишинг аниқ, дейишмоқчидир балки 😃

Раҳматли Ҳожибой айтганидай, «борма, куясан».

P.S.: xojat эмас, hojat ёзилади.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
November 2, 2018 16:22
Бош прокурорга янги ўринбосар тайинланди

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Рашид Насруллаевич Раҳматов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
November 2, 2018 14:35
Чилонзордаги заҳарланиш бўйича Бош прокуратура маълумот берди

Жорий йилнинг 31 октябрь куни соат 8 ларда Чилонзор тумани, Дилхуш кўчаси, 37-уйда яшаган 1996 й.т. А. А., 2001 й.т. Э. А., 2003 й.т. И. А. ва 2012 й.т. Ф. А.лар номаълум моддадан ўткир заҳарланиши оқибатида вафот этган, уларнинг онаси 1976 й.т. У. А. ўткир заҳарланиш ташхиси билан касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Судга оид тиббиёт экспертизасининг 31.10.2018 йилдаги хулосасига кўра, А.А., Э.А., И.А. ва Ф.А.ларнинг ўлими
ис газидан ўткир заҳарланиш, бош мия ва ўпкалар шиши натижасида келиб чиққан.

Тергов ҳаракатлари Тошкент шаҳар прокуратурасида тузилган тергов гуруҳи томонидан олиб борилмоқда. Бош прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари устидан тегишли назорат ўрнатилган.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
November 2, 2018 10:29
Лотин алифбосини ислоҳ қилишда ишчи гуруҳ сўнгги тўхтамга келибди.

Ўзгаришлар кўпчилик кутгандек бўлаётган экан:

O‘ => Ŏŏ
G‘ => Ğğ
Ch => Çç
Sh => Şş

• «ng» алифбода қолади.

• «С» алифбога киритилмайди, яъни «Ж» битта ҳарф бўлади.

• «Ц» алифбода акс этмайди.

Умуман олганда менга маъқул. Яна айрим ўзгаришлар қилиш мумкин эдию, лекин ҳозиргисига ҳам ҳеч қандай эътирозим йўқ. Ишчи гуруҳга катта раҳмат.

Энди парламентнинг алифбога ўзгариш киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини тасдиқлашини кутамиз.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Publications of channel
Go to full channel publications archive
Get it on Google Play