Uzbek Зулматлардан Нурга@zulmatlardan_nurga
Зулматлардан Нурга ◾️◻️ Зулматлардан нурга ◻️◾️
Илмий, маърифий ва ижодий канал.

⚪«Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўстидир.
Уларни, "зулматлардан нурга" чиқарур» البقرة 257]

🔹️Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!

🔸️Мазҳабимиз: Ҳанафий.

Админ:
Information
58 832
members
0
publications
N/A
views per week
N/A
views per month
  • 0
    in this channel
  • 0
    from this channel
  • 0
    forwarded channels

:(

No one has rated this channel
Be the first!
Channel statistics
Show
Publications Last 10 publications
October 25, 2018 03:20
Эй, покиза, афифа, тақводор, ҳаёли, муҳтарама, ўранган синглим! Барча аёллар ўзларидаги зийнатларни кўз - кўз қилиб, энг олди йигитларни ром этиб юрганларига парво қилманг! Улар билан сизнинг орангизда, осмон билан ерча фарқ бордир.

Эй, покиза, мўмина, иболи, ҳижоби бор муҳтарама синглим! Сизни бошида кўтариб юргувчи ўз жуфтингиз битиб қўйилгандир. Аллоҳ амр этган куниёқ, сизни олиб кетади. Энг олди йигитлар билан эҳтиросларин қондириб юрганлар билан Сизнинг орангизда, ёз билан қиш каби фарқ бордир.

Эй, азиза, покиза, тоҳира, ҳижобли синглим! Сиз, Қиёматда оламлар Роббиси "Қани ўзини Мен буюргандак тутиб яшаган, авратини ҳаромдан сақлаган, номаҳрамларга ўзини кўз - кўз қилмаган покиза ва мўмина бандаларим? Сизлар учун ўзига хос, махсус жаннатим бордир. Унда истаганингздай раҳат-фароғотта яашанглар!!!" Дея нидо қилганда, «Ўзинга ҳамдлар бўлсин Роббим!» дея Унинг раҳмати ила жаннатларга кирурсиз!!!

Эй, покиза, мўмина, ўранган, тақводор синглим! Сиз, вақтинчалик ширин сўзларни деб ўзидаги бор зийнатларини намоён қилиб юборган аёл билан асло тенг бўлмассиз! Улар, гўёки лазатли ҳаёт кечираётгандай кўринсалар ва сизни чеклангандай камситсалар, маҳзун бўлманг! Сиз учун жон фидо қилувчи шаҳзодалар бор.

Эй, покиза, тоҳира, муҳсина, афифа, ҳижобли синглим! Унутманг, ўзини ўрамайдиган аёлларни кун келиб кафан ўрайди. Унда ўранганининг фойдаси бўлмайди. Сиз, Роббингиз буюргани учун ҳаётлик чоғингизда ўрандингиз, буни мукофотсиз қўяди деб ўйлайсизми? Асло ундай эмас! Нафақат охиратда, балки, дунё ҳаётида ҳам сизни Ўз мукофотлари билан сийлагай.

Эй, пок, муниса, тақводор, муҳтарама, ҳижобли синглим! Билингки, ўзини намоён қилиб юрганлар, эркакларнинг чин эҳтиромига лойиқ эмасдир. Ҳақиқий, қалбан эҳтиром айлайдиган аёлллари, гарчи ошкор қилишмасада ҳақиқат шуки, ўзини бегоналардан асраган, ўраниб юрадиган тақводор муслималар барча эркакларнинг орзусидир. Ўзини кўз - кўз қилиб юрган аёлга фойдаланадиган матоҳдай қарайдилар. Биласизми ундай аёлларни ёлғиз қолганларида қандай тилга олишади? Агар, "Мени яхши кўриб орқамдан юрибди" деб қувониб юрган яланг қиз, ўша йигит дўстлари билан у ҳақида сўзлайдиган сўзларини эшитганда.. асло қувонмаган бўлар эди.!

Сизни ким ундай ҳақорат ила тилга ола олади? Сиз Аллоҳнинг буйруғига итоат қилиб ўранган бўлсангиз, номардлар тилида хақоратланишингизга йўл қўйиб қўядими?! Сиз, амрига итоат этсангиз, кегин эркаклар қўлида хор бўлишингизга изн бериб қўядими?! Йўқ, асло! Сиз, ўзини намоён қилганлардан мутлақо ўзгачасиз. Улар, сизнинг тирноғингизга ҳам арзимас, шуни унутманг!!!

©Маъмур Мухтор

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
«Зулматлардан нурга» каналига уланиш учун қуйдаги ликни устига босинг👇👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEGbtTLPvC3NKKThiA
October 25, 2018 03:20
Бир киши дўстидан:
«Уйингдан ишхонанггача қанча вақтда етиб борасан?» деб сўради.
У: «Йўлда машиналар тиқин бўлса, 800 марта тасбеҳ айтгунимча етиб оламан. Тиқин бўлмаса 250 марта тасбеҳ айтгунимча етиб бораман», деб жавоб берди.

Нақадар гўзал жавоб, нақадар гўзал тушунча!

Саҳобалардан бири:
«Бир куни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга саҳарлик қилдик. Сўнгра намозга турдик», деди.
Эшитиб турганлар:
«Шу иккисининг (яъни саҳарлик билан бомдоднинг) ораси қанча муддат эди?» деб сўрашди.
Шунда саҳоба:
«Эллик оят ўқиш миқдорича» деди.

Қаранг-а! Вақт ўқилган оятлар миқдори билан белгиланмоқда!
Ҳаа, бу зотлар Қуръонни улуғлаш билан буюк бўлишган!

Умму Мустафо


✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
«Зулматлардан нурга» каналига уланиш учун қуйдаги ликни устига босинг👇👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEGbtTLPvC3NKKThiA
October 25, 2018 03:20
Бир одам солиҳ кишиларнинг бирининг олдига келиб, - Ҳар бир маъсият учун жазо бор деб эшитганман. Мен Аллоҳга кўп маъсият қилганман, лекин, ҳеч жазоламадию? - деди.

Солиҳ киши: «Эй, ўғлим! Балки, Аллоҳ, сен ўзинг билмаган ҳолатда жазолаб бўлгандир!» деб, жавоб қилди.
Бояги киши "Қанақасига?!" дея таажжубланди.
Солиҳ одам: - «Сени, маъсиятлардан лаззат оладиган қилиб қўймадими?!
- Қуръон тиловатисиз ҳафталар, ойларни ўтказиб юбормадими?!
- Қанчадан-қанча тунларда қоим бўлишдан маҳрум этмадими?!
- Тилингни зикрдан тўсиб қўймадими?!
- Сени мансабпараст, дунёга меҳр қўйган, пулдан ўзгани севмайдиган қилиб қўймадими?!
- Тоат-ибодатларни сен учун оғир қилиб қўймадими?!
- Тилинга ғийбат, чақимчилик, ёлғонни осон қилиб қўймадими?!
- Охиратни унуттириб, дунёни энг улкан ташвишинг қилиб қўймадими?!

Манави хорликларнинг барчаси, Аллоҳнинг сен сезмаган жазоларидир» деб, жавоб берди.

Маъмур Мухтор

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
«Зулматлардан нурга» каналига уланиш учун қуйдаги ликни устига босинг👇👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEGbtTLPvC3NKKThiA
October 25, 2018 03:20
Болаларингни тарбиялашдаги етти заҳардан ҳазир бўлинг!

1. Бир бирига солиштириш, 
чунки болани бир бирига 
солиштириб, ажратиш ҳаётини барбод қилади.

2. Жасадига қўполлик билан 
уруш ёки қўпол сўз ишлатиш, болани ўзига бўлган ишончини барбод қилади. 

3. Масхаралаш, чунки масхара ўзини ҳурмат қилмасликни юзага келтиради. 

4. Эркалатиб, талтайтириш, 
болани масъулиятсиз қилиб 
қўяди. 

5. Ортиқча кузатув ва ортиқча изоҳ талаб қилиш, бошқалар фикрини қабул қилиш хусусиятидан маҳрум қилади. 

6. Қулоқ солмаслик ва қимматли вақт ажратмаслик, омонлик ҳис туйғусини барбод қилади. 

7. Шижоатлантирмаслик, янгилик яратиш ва ижод 
қилишдан маҳрум этади. 

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
«Зулматлардан нурга» каналига уланиш учун қуйдаги ликни устига босинг👇👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEGbtTLPvC3NKKThiA
October 25, 2018 03:20
ЭЙ ФОЗИЛА АЁЛ!

ҚИЗИНГА ҚАНДАЙ РАҚСГА ТУШИШНИ ЎРГАТМА! БАЛКИ ҚАНДАЙ НАМОЗ ЎҚИШНИ ЎРГАТ!

ҚИЗИНГНИ ПАРДОЗ-АНДОЗЛАР БИЛАН ЗИЙНАТЛАМАГИН! БАЛКИ ҲИЖОБ БИЛАН ЗИЙНАТЛАГИН!

ҚИЗИНГА ҚЎШИҚ АЙТИШНИ ЎРГАТМА! БАЛКИ ҚУРЪОН ЎҚИШНИ ЎРГАТ!

ҚИЗИНГНИНГ ҲАЁСИНИ ҲАР-ҲИЛ СЕРИЯЛЛАР БИЛАН НОБУД ҚИЛМАГИН, БАЛКИ УНГА САҲОБИЙЯЛАР ҚИССАЛАРИДАН САБОҚ БEР!

ЧУНКИ СEН ҚИЁМАТДА УНДАН СЎРАЛАСАН! У КУНДА КИШИ ЎЗИНИНГ БИРОДАРЛАРИДАН, ОТА-ОНАСИДАН, ТУРМУШ ЎРТОҒИ ВА ФАРЗАНДЛАРИДАН (бирор ҳақ сўрамасинлар деб) ҚОЧИБ ЮРАДИ...

БУ ЮҚОРИДАГИ ИШЛАРНИ ҚИЛМАСАНГ АЛЛОҲНИНГ ҲУЗУРИГА БОРГАНДА НИМА ДEБ ЖАВОБ ҚИЛАСАН?

ҚИЁМАТДА СEНИНГ ФОЙДАНГА БЎЛАДИГАН АМАЛЛАРНИ БАЖАР, СEНИНГ ЗАРАРИНГА ҲУЖЖАТ БЎЛАДИГАНЛАРИНИ ТАРК ЭТ!!!

АЛЛОҲИМ БИЗЛАРГА СОЛИҲ ВА СОЛИҲА ЗУРРИЁТЛАРНИ АТО ЭТ!


✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
«Зулматлардан нурга» каналига уланиш учун қуйдаги ликни устига босинг👇👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEGbtTLPvC3NKKThiA
October 25, 2018 03:20
[Ғароиб кунлар]

Эркак ва аёллар ўз жуфтларига хиёнат қиладилар. Сўнг, ўзаро романтика етишмаётгани, ёки, эътибор камлиги иддиъоси билан, ўзларини поклайдилар!

[Ғароиб кунлар]

Гулдай умрини яшаётган қизлар, жонуворлар ҳам кўриб уялиб кетадиган суратларини йигитларга улашиб юрадилар!

[Ғароиб кунлар]

Ота-оналар, фарзандининг еб-ичиши ва либосига аҳамият берадилар-у, уларга одоб-ахлоқни ўргатишни унутадилар!

[Ғароиб кунлар]

Ишчилар, маош озоиги иддиъоси билан, ишларида ихлос қилмайдилар-у, аммо, Аллоҳ ҳалолда барака беришини, ҳаромни эса суймаслигини унутадилар!

[Ғароиб кунлар]

Йигит-қизлар соатлаб бозорларда кезадилар-у, намознинг биринчи ракаътидаёқ чарчайдилар

[Ғароиб кунлар]

Йигит-қизлар турли куйларни тинглайдилар-у, Қуръон тинглаганда юраги сиқилади. Билмайдиларки, ҳалол билан ҳаром қоришмас!

[Ғароиб кунлар]

Лаззатлироқ, мазалироқ бўлганини минглаган сўмларга сотиб оладилар-у, эҳсон қутисини кўрганда, чўнтагидаги энг майда пулни қидириб қоладилар!

[Ғароиб кунлар]

Кун бўйи очлик ва ташналикка сабир билан рўза тутамиз-у, аммо, бир сериалдан бошқа сериалга кўчишдан чарчамаймиз!

[Ғароиб кунлар]

Ишга кеч қолмаслик учун "Будильник" ни созлаб ётамз-у, имконимиз бўлса ҳам Аллоҳ билан учрашиш учун намозга созлашни унутамиз

[Ғароиб кунлар]

Бир-биримизни сўкиб, ҳақоратлаймиз, обрўйимизни тўкамиз-у, икки елкамизда фаришталар бор эканин унутиб қўямиз

[Ғароиб кунлар]

Баҳтсиз ҳодисалар кўп рўй бераётганидан шикоят қиламиз-у, йўл дуосини, маркабга минганда ўқиладиган дуони унутамиз

[Ғароиб кунлар]

Эркаклар ўз қизи, аёлини номақбул кийинишини кўриб, ҳеч рашқ қилмайдилар-у, ўзларини замонавий, кўпни тушинадиган, озодликпарвар қилиб кўрсатадилар!!!

Маъмур Мухтор


✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
«Зулматлардан нурга» каналига уланиш учун қуйдаги ликни устига босинг👇👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEGbtTLPvC3NKKThiA
October 25, 2018 03:20
​​​​🌸🌸🌸🌸🌸|﷽|🌸🌸🌸🌸🌸

┄┅┅•🌸•═•⊰☘⊱•═•🌸•┅┅---

Ассалому Алайкум ва роҳимаҳуллоҳи ва барокатуҳ

🔘 Энг улк
ан хазина фазилатдир...

🔘 Энг буюк ишқ Аллоҳ ва банданинг ишқидир.

🔘 Энг гўзал севги эр-хотиннинг севгисидир.

🔘 Энг чиройли муҳаббат онага муҳаббатдир.

🔘 Энг гўзал сўз «Ас-Салом» дир.

🔘 Энг қийин сўз кечирим сўрашдир.

🔘 Энг қаттиқ азоб виждон азобидир.

🔘 Энг охирги сўз ўлимдир..

☝️ Бугунги кунидан
ибрат, ўтган кунидан тажриба олиш мўмин банданинг хислатидир!

Кунимиз хайрли - барокатли ўтсин!

«««у л а ш и н г !
!!»»»»


✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
«Зулматлардан нурга» каналига уланиш учун қуйдаги ликни устига босинг👇👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEGbtTLPvC3NKKThiA
October 24, 2018 03:26
Агар 30 долларлик соат тақсанг ёки 3000 долларлик соат тақсанг ҳам, барибир, бир хил вақтни кўрсатади.

Агар 30 долларлик сумкага эга бўлсанг ёки 300 долларлик сумкага эга бўлсанг ҳам, барибир, ичидаги нарса ўзгармайди.

Агар 300 метрлик уйда яшасанг ёки 3000 метрлик уйда яшасанг ҳам, барибир, ёлғизликни ҳис қилиш бир хил бўлади.

Охирида автобуснинг олди ўриндиғига ўтирсам ҳам ёки орқа ўриндиғига ўтирсам ҳам, барибир, манзилимга бир вақтда етиб боришимни тушуниб етдим.

Фарзандларимизга бой бўлишларини эмас, балки, қандай қилиб бахтли бўлишларини ўргатайлик. Ана ўшанда улар катта бўлганларида, нарсаларнинг нархига эмас, қийматига, қадрига назар соладиган бўладилар.

Қалбимизни фоний дунёга эмас, балки, абадий Охират ва Жаннатга боғлайлик!


✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
«Зулматлардан нурга» каналига уланиш учун қуйдаги ликни устига босинг👇👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEGbtTLPvC3NKKThiA
October 24, 2018 03:26
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман.
Бир қиздан:
- Сиз намоз ўқийсизми, рўза тутасизми? деб сўрадим.
У кулиб:
- Албатта, намоз ўқийман ва рўза ҳам тутаман, деб жавоб берди.
Ундан:
- Сиз ҳижоб кийишни истармидингиз, деб сўрадим.
У:
- Йўқ, истамайман, деб жавоб берди.
Ундан:
- Ким сизга намозни ва рўзани фарз қилган, деб сўрадим.
У:
- Аллоҳ азза ва жалла, деб жавоб берди.
Ундан:
- Унда ким сизга ҳижобни фарз қилди, деб сўрадим.
У бўлса ............ АЛЛОҲ азза ва жалла, деб жавоб берди.
Ундай бўлса мана бу ояти каримни тингланг, дедим:
»Аллоҳ таоло айтди "китобнинг баъзисига иймон келтириб баъзисига куфр келтирасизми? Сизлардан ўшани қилганларнинг жазоси бу дунёда фақат расво бўлишликдир. Қиёмат кунида эса энг шиддатли азобга қайтарилурлар. Аллоҳ (бу) қилаётганингиздан ғофил эмас».
(Бақараҳ 85)

Аллоҳнинг каломини ўқиб ўзингизга хулоса чиқариб оласиз деган умиддамиз...
(Жазакаллоҳумма хойрон фи ал-Жанна).

✨Кун ҳикмати✨
Аёлларнинг энг гўзали - тили қисқа, сукути узунидир!
Аёлларнинг энг латофатлиси - сабрида маҳоратли, ўзгаларни бахтиёр қилувчисидир!
Аёлларнинг энг нодони - юзи гўзал, аммо амали қабиҳидир!


✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
«Зулматлардан нурга» каналига уланиш учун қуйдаги ликни устига босинг👇👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEGbtTLPvC3NKKThiA
October 24, 2018 03:26
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман.

☆Қуръони карим менинг хамроҳим☆

Рисолатни ўқиб ўзимдан ҳижолат бўлдим.
Сиз-чи азиз дўстим, ўзингиздан ҳеч сўраб кўрганмисиз?!

📗 Нима бўлар эди агарда қўл телефонимизга қилаётган эътиборимизни Қуръонимизга ҳам қаратганимизда?!

📗Нима бўлар эди агарда қаерга борсак ҳам ўзимиз билан сумкамизда ёки чўнтагимизда олиб юрганимизда?!

📗Нима бўлар эди агарда саҳифаларини кунига бир неча баробар варақлаганимизда?

📗 Нима бўлар эди агарда унутиб қолдиргудек бўлсак дарров ортимизга қайтиб бориб олганимизда?

📗Нима бўлар эди агарда Қуръон китобисиз яшай олмаганимизда?!

📗 Нима бўлар эди агарда фарзандларимизга совға тариқасида Қуръон китобини тақдим этганимизда?!

📗 Нима бўлар эди агарда сафарларимиз давомида ундан фойдаланганимизда?

📗 Нима бўлар эди агарда Қуръон китобимизни кундалик ҳаётимизнинг энг устивор ишларидан бири қилиб қўйганимизда?!

💚 "Қуръони карим менинг хамроҳим" ушбу калималар ҳамиша шиоримиз бўлсин💚

✨Кун ҳикматлари✨
🌙Қуръонни ёд олиб, тиловат қилиб, тадаббур қилган ҳолда у билан яшагин. Чунки бу ғам ташвишни аритувчи энг улкан муолажадир!

🌙Қуръонни ўрганган кишининг қадр-қиммати ортиб бораверади.
Имом Шофеъий.

🌙 Қуръон сенга қисқа сўзлар билан олам-олам маъноларини тортиқ қилади.

🌙Аллоҳ таолонинг Китобига узоқ вақт, доимий назар солишдан кўра қалб ва руҳни озиқлантирадиган, жисмни муҳофаза қиладиган ва бахт-саодат кафолатини берадиган нарсани кўрмадим.

🌙Қуръонда ҳар қандай етишмовчиликдан фаровонликка, ҳар қандай қийинчиликдан эминликка, ҳар қандай залолатдан ҳидоятга ва ҳар қандай фитнадан омонликка чиқиш йўли бор.
«Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур»
(Исро сураси, 9- оят).


✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
«Зулматлардан нурга» каналига уланиш учун қуйдаги ликни устига босинг👇👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEGbtTLPvC3NKKThiA
Publications of channel
Go to full channel publications archive
Get it on Google Play